Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Текширишларни рўйхатга олиш китоби онлайн-режимда ишлайди

23.10.2015

Тадбиркорлар энди ноқонуний текширувлар бўйича шикоятни реал вақт режимида беришлари мумкин, дейилади ахборот хизмати хабарида.

 

 

Китоб 2000 йилдан бошлаб амалиётга киритилган. У мамлакатимиз тадбиркорларини ноқонуний текширувлардан ҳимоя қилишни, текширувчилар фаолиятининг холислиги ва ошкоралигини таъминлайди. Қонунбузарларга нисбатан тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилади.

 

 

 

Ҳозирги кун ҳолатига республикада 350 мингга яқин Текширишларни рўйхатга олиш китоблари тарқатилди, эндиликда тадбиркорлар бу китобни  etk.minjust.uz манзили бўйича электрон форматда юритиш имконига эга бўлдилар.

 

 

Китобдан фойдаланиш учун тадбиркор ЭРИга эга бўлиши лозим, унинг ёрдамида шахсий кабинети орқали тизимга тегишли маълумотлар киритилади. Ҳар бир киритилган ёзув Адлия вазирлигига келиб тушади. Адлия вазирлиги томонидан текшириш устидан тўлиқ назорат ўрнатилиб, ноқонуний текширишлар бўйича айбдор шахсларнинг қонун олдида жавобгарлиги таъминланади.

 

 

Ушбу тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш механизмининг таъсирчанлигини янада кучайтиради, хусусий секторнинг эмин-эркин тараққий этишига қулай шароит яратади, деб хабар берилади Адлия вазирлиги сайтидаги материалда.

 

 

Эслатиб ўтамиз, бизнес билан ишлаш тартиб-таомилини мураккаблаштирганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилган.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 434