Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкент бозорларидаги йиғимлар ва ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди

23.03.2016

Тошкент шаҳри ҳокими томонидан бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тадбиркорлардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил  қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон Қарорига (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 йил, 17-сон, 131-модда) мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарорга биноан қуйидагилар тасдиқланди:

 

бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари, 1-иловага мувофиқ;

 

«Iste'molda bo‘lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари ва «O‘rikzor savdo kompleksi» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари, 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

 

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари, 2-иловага мувофиқ;

 

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловлари миқдорлари, 3-иловага мувофиқ;

 

умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори, 4-иловага мувофиқ.

 

Қарорга иловалар билан шу ерда ёки Тошкент шаҳар ҳокимлигининг   www.toshkent.uz  веб-сайтида танишиш мумкин.

 

Қарор “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида ҳамда  www.toshkent.uz  веб-сайтида расмий эълон қилингандан уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўлови ставкалари тасдиқланди

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1289