Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан белгиланган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархи ҳақида маълумот берилган.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси пойтахтимизда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар ҳамда туманлар кесимида нархланади.
Илова орқали бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкин.