Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкентда рақамли телевидение: пакетлар таркиби ва баҳоси

03.02.2016

Фойдаланувчилар учун видеосигналлар трансляцияси сифати энг муҳим талаблардан бирига айланиб бормоқда. Шу сабабли бир таъминотчидан бошқасига, яъни қиммат бўлса-да сифатлироқ хизмат кўрсатадиган ва кенгроқ имкониятларга эга рақобатчиларга ўтиб кетаётган тадбиркорлар ва оддий фуқаролар сони тобора ортиб бормоқда.

 

Рақамли телевидениега нафақат меҳмонхона хўжалиги билан шуғулланадиган ташкилотлар, балки бизнеснинг турли соҳаларида банд бўлган кўплаб компаниялар ҳам эҳтиёжманд. Шунга ўхшаш хизматлар кўрсатадиган пойтахт компаниялари тарифлари шарҳини тақдим этамиз.

 

Компания танлаймиз

 

Таъминотчини танлаётганда истеъмолчи, одатда, уч асосий омилга эътибор қаратади –видеоузатишнинг сифатига, каналлар сонига ва нархга. У ёки бу компания томонидан узатилаётган сигналларнинг сифати ва узлуксизлиги борасида кўплаб форумлару ижтимоий тармоқларда баҳслар тинмайди. Шунга қарамай ягона тўхтамга келинмади. Тариф пакетлари, уларнинг ҳар биридаги каналлар сони ва нархларини қуйидаги жадвалда қиёсий тарзда келтирмоқдамиз:1

 

 

Компания

Тариф режаси

Каналлар сони

Ойлик тўлов

Жисмоний шахслар учун

Юридик шахслар учун

UzDigital TV

Эконом

4 + 12 (милл.)

4 000 сўм

 

Стандарт

13 +12

10 000 сўм

13 000 сўм

Микс

31 + 12

15 000 сўм

18 000 сўм

Stars TV

Базавий

14

$ 3

$ 3

Люкс

24

$ 6

$ 8

Премиум

33

$ 10

$ 12

Кенгайтирилган

44

$ 14

$ 16

Премиум (сўм)

37

12 000 сўм

-

Кенгайтирилган (сўм)

45

15 000 сўм

-

Turon telecom

Базавий

23

$ 2,6

-

Оптимал

45

$ 5

-

Элит

60

$ 6

-

Премиум

68

$ 8

$ 10

 

 

Таъкидлаш жоизки, компаниялар вақти-вақти билан турли акциялар ўтказишади, шунингдек, узоқ муддатга олдиндан пул тўлайдиган мижозларга чегирмалар тақдим қиладилар. Бу ҳақда компанияларнинг сайтлари орқали ёки офисларидаги мижозлар билан ишлаш бўлимидан батафсил билиб олиш мумкин.

 

Қандай уланиш мумкин

 

Уланиш учун компания танлангандан сўнг мижоз ё шахсан, ё интернет орқали буюртманома беради. Шартнома тузилаётганда паспортнинг фақат асл нусхасини кўрсатиш талаб қилинади. Шартнома асосида уланиш учун тўлов ва танланган тариф бўйича абонент тўлови амалга оширилади.

 

Рақамли ТВ учун барча зарур ускуналар истеъмолчи томонидан алоҳида сотиб олинади, унинг тури ва нархи телевизорнинг техник хусусиятларига боғлиқ.

 

Ускуналарни сотиб олиб танланган пакет учун тўловни амалга оширар экан истеъмолчи қатор қўшимча хизматларга алоҳида тўлаш кераклигини ҳам назардан қочирмаслиги лозим. Масалан, антеннани бинонинг ичкарисига ё ташқарига ўрнатиш, Тошкентдан ташқарида уланиш, қўшимча нуқталарга улаш, манзил ўзгарганда ускуналарни янги жойга кўчириш, турли бузилишларни тўғирлаш каби қўшимча тўлов талаб қиладиган хизматлар кўрсатилиши мумкин.

 

Ускуналар сотиб олиш ва рақамли телевидениега уланиш – арзон нарса эмас. Аммо шундай молиявий харажатларга қарамай пойтахт аҳолиси орасида рақамли телевидениега уланиш истагидагилар ортиб бормоқда. Келинг, истеъмолчиларни шундай танлов қилишга ундаётган асосий сабабларни кўриб чиқамиз.

 

Рақамли телевидениенинг аналог телевидениедан афзалликлари

 

Тасвир сифати 

 

Бу рақамли телевидение тарафдорларининг асосий дастагидир. Рақамли узатиш жараёнида тасвирнинг қайта ишланиши анча юқори сифатга эришишга имкон беради, аналог сигнал сифатига салбий таъсир этадиган омиллар эса кўп. Рақамли приемникларда тасвирнинг тиниқлигига ана шу омилларни бартараф этиш орқали эришилади. Бунда рақамли сигнал сифати, демакки, экрандаги тасвир ҳам, аналог ТВ дан фарқли равишда, узатаётган антенна фаолиятининг барча ҳудудларида бир хил бўлади.

 

Товуш сифати

 

5.1 форматдаги стереотовуш – бу инжиқ фойдаланувчининг навбатдаги талаби. Аналоглардан фарқли равишда рақамли сигналлар тўлқин шаклида эмас, иккилик ёки битлар шаклида узатилади. Рақамли форматнинг бу хусусияти товушни аслича узатиш имконини беради. Рақамли формат товуш манбаининг томошабинга нисбатан жойлашуви ҳақидаги аудиоахборотни тўлиқ сақлаб қолади.

 

Телегид имконияти

 

Бу хизмат узатилаётган кўрсатувлар ҳақидаги маълумотни кўриш, титрларни ёқиш ёки ўчириш, таржима тилини танлаш, эсга солишни ўрнатиш ва бошқа қатор қулайликларни тақдим этади. Агар зарур ахборот доим трансляция қилинса, телегид тескари алоқа узатиш каналисиз ҳам ишлайверади. Моҳиятан, бу кўрсатувларнинг электрон дастуридир. Танланган кўрсатувни ўтказиб юбормаслик учун эсга солиш киритиб қўйилади ва у кўрсатув бошланишидан бир неча дақиқа олдин экранда пайдо бўлиб (ҳатто телевизор бошқа каналда турган бўлса ҳам) эслатиб туради. Телегидда "ота-она назорати" функцияси ҳам мавжуд, у болаларга рухсат берилган каналлар рўйхатини тузиш имконини яратади.

 

Timeshift функцияси

 

Бу функцияни "вақтни суриш" деб ҳам аташади. У телеканални кўраётганда бевосита эфирни тўхтатиб қўйиш ва бироз муддатдан кейин кўрсатувни келган жойидан давом эттириб кўриш имконини беради. Бундан ташқари кўрсатувни орқага ва олдинга ўтказиб кўриш функцияси ҳам бор. Моҳиятан Timeshift – бу фонли ёзув, у ё ҳар доим, ё фойдаланувчи уни фаоллаштирганда ишлаши мумкин. Аммо фойдаланувчи шуни унутмаслиги лозимки, ёзув қанчалик узоқ давом этса, қаттиқ дискда шунчалик кўп жой керак бўлади. Кўрсатувни кўраётганда пауза ва қайта кўришдан исталганча фойдаланиш мумкин, шарт шуки, функция фаоллаштирилган бўлиши лозим.

 

VOD (VideoOnDemand) хизмати 

 

"Талаб бўйича видео" ёки "сўров бўйича видео" хизмати тобора оммавийлашиб бормоқда. Томошабинлар ортиқ кўрсатувларга боғланиб қолишни исташмайди, нимани қачон кўришни ўзлари ҳал қилишмоқчи. VOD хизмати ана шу талабни қондириш учун ишлаб чиқилган. Унинг мақсади – мижозга маълум бир кўрсатув ёки фильмни исталган вақтида сўраб олиб томоша қилиш имконини бериш. Буни фақат пуллик телевидение орқали амалга ошириш мумкин. Оқимли VOD тизимларини кабел провайдерлари орқали олиш мумкин (кабелли модемлар билан бирга), улар ўзларининг махсус имкониятлари билан истеъмолчига кўрсатувни сўраб олиш имконини беради. Кўпинча мижозлар фильмларни тез ўтказиш, орқага қайтариш ва фильмни паузага қўйишдан фойдаланадилар.

 

Демак, замонавий технологияларнинг барча ютуқларини ҳаётда қўлланг ва албатта, ёқимли томоша!

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА, мухбиримиз.

 



1 Шарҳда фақат ердаги рақамли узатиш ҳақида гап боряпти. Рақамли кабель телевидениеси, эфир телевидениеси ва рақамли интернет телевидение – буларнинг ҳар бири алоҳида мақолага мавзу бўлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 802