Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистон банклари ўртасидаги танлов якунлари

03.02.2016

Республика Марказий банки маълумотларига кўра, 2015 йилда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича ўтказилган танловда республика банкларининг 854 филиали ҳамда 4 295 мини-банклари ва махсус кассалари иштирок этди.

 

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтди.

 

Танлов натижалари бўйича саккизта асосий номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Демак, қуйидагилар танлов ғолиблари деб эътироф этилди:

 

- «Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши  банки» номинациясида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;

 

- «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Амалиёт бошқармаси;

 

- «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида  АТ «Алоқабанк»нинг Навоий филиали (Кармана тумани);

 

- «Пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича энг яхши банк филиали» номинациясида АТБ «Микрокредитбанк»нинг Косонсой филиали;

 

- «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Фарғона филиали «Фарғона» мини-банки;

 

- «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида  АТБ «Микрокредитбанк»нинг Пискент филиали «Муротали» мини-банки;

 

- «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус    кассаси» номинациясида  АТИБ «Ипотека банк»нинг Қашқадарё филиалига қарашли 8-сонли жамғарма кассаси;

 

- «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида АТБ «Инвест финанс банк»нинг Зангиота филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси.

 

Шунингдек 11 та қўшимча номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларнинг омонат ҳисобварақларига қўйиладиган маблағлари барча турдаги солиқлардан озод қилинган бўлиб, уларнинг манбалари декларация қилинмайди ҳамда ушбу маблағларни омонатчилар ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этадилар.

 

Амалдаги тартибга мувофиқ жисмоний шахсларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари давлат томонидан ҳимояланган ҳамда омонатнинг миқдоридан қатъи назар тўла ҳажмда қоплаб берилиши кафолатланган.

 

Мазкур чора-тадбирлар банк тизимини янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда 250 дан ортиқ омонат турини аҳолига таклиф этмоқда. Депозитга қўйилаётган маблағларнинг миқдори охирги беш йилда 3,6 маротабага, 2015 йилда эса 28 фоизга ошди.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 993