Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Ўзбекистонда кекса фуқаролар учун сайт ишга тушди

07.10.2015

Президентнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорини (18.02.2015 йилдаги ПҚ-2302-сон) ижро этиш доирасида кекса фуқаролар учун nuroniy.uz Интернет портали ишлаб чиқилди.

 

Портал биринчи навбатда, кексаларга ҳаётнинг турли соҳалари бўйича ахборот масалаларини ҳал қилишда ёрдам беришга мўлжалланган. Ҳозирги вақтда портални ахборот билан тўлдириш жараёни кетмоқда, хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

 

 

Ҳозир порталнинг тегишли бўлимларида кексалар учун мавжуд имтиёзлар, пенсия ва бошқа қонунчилик тўғрисида долзарб ахборот, янгиликлар, маслаҳатлар ҳамда мунтазам янгиланиб борадиган ва кекса авлод вакиллари учун ижтимоий тармоқ яратиш имконияти билан фойдали ахборотни жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Порталга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг барча бўлимларини, кексалар учун “Саховат” интернат уйлари ва санаторийларни, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларини, ахборот-ресурс марказларини улаш режалаштирилмоқда.

 

 

 Лойиҳани ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш билан «UZINFOCOM» Маркази ДУК ҳамда  «Электрон ҳукумат» Тизимини ривожлантириш маркази  «Ўзбектелеком» АК техник иштирокида, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЎМКТМ, «Нуроний» и «Маҳалла» фондлари, шунингдек Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.