Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонда пуллик йўллар пайдо бўладими?

02.11.2016

Жорий йил 5 октябрда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-48481-сон Фармони бизнес ва давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар бўйича мунозараларни янги босқичга олиб чиқди. Хусусан, тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурида “Давлат-хусусий шекриклиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган эди. Янги таҳлилимизда шу янги мавзу хусусида сўз боради.

Терминология

 

Даставвал, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ)га тавсиф бериб ўтамиз.

 

Манбаларда одатда бундай изоҳ берилади  – бу давлатнинг турли миқёсдаги (республика, ҳудудий, маҳаллий) масъул шахслари тимсолида хусусий сектор вакиллари билан муайян лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш шаклидаги ҳамкорлигидир.

 

Шу билан бирга айнан давлат бу ерда ташаббускор бўлиб чиқади, унинг мақсади эса – иқтисодиётга шахсий инвестицияларни жалб этиш, ўзининг тасарруфида бўлган соҳалар инфратузилмасини ривожлантириш. У хусусий бизнес билан ўзаро алоқалар асоси бўлган тамойилларни ҳамда ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиш механизмларини ҳам белгилаб беради.

 

Мазмун-моҳияти бўйича шунга ўхшаш бўлган талқин ДХШ соҳасини тартибга солувчи хорижий давлатлар қонун ҳужжатларида ҳам қўлланилади.

 

Ҳамкорлик шакллари

 

Халқаро амалиётда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишнинг турли шакллари ишлаб чиқилган. Уларнинг энг кенг тарқалганлари қуйидаги тамойиллар бўйича қурилади:

 

- «қуриш-фойдаланиш-топшириш» (Build, Operate, Transfer, ВОТ) – хусусий инвестор белгиланган муддат ичида объектни қуриш ва ундан фойдаланишни амалга оширади, муддат тугагач, уни давлатга топширади;

 

«қуриш-топшириш - бошқариш» (Build, Transfer, Operate, ВТО) – хусусий ҳамкор томонидан қурилган объект қурилиш тугаши билан давлатга ўтказилади, шундан сўнг у бошқарувни амалга ошириш учун хусусий бизнес вакилига қайтарилади;

 

«қуриш-эгалик қилиш - бошқариш» (Build, Own, Operate, ВOО) – хусусий ҳамкор маблағлари ҳисобига қурилган объект, қоидага кўра,  кейинчалик фойдаланиш учун мулк ҳуқуқи асосида унда қолади. Ҳамкор бўлган давлат лойиҳа рўёбга чиқариладиган тармоқ ва бошқа мажбурий шартларни белгилайди.

 

Булар аксарият чет давлатларда ҳуқуқий даражада мустаҳкамланган асосий турлардир2. Бошқа моделларда объектларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, молиялаштириш, ижарага, лизингга бериш каби вазифалар кўзда тутилиши мумкин.

 

ДХШнинг асосий турлари

 

BOT

Build, Operate, Transfer

қуриш - бошқариш – топшириш

BTO

Build, Transfer, Operate,

қуриш - топшириш - бошқариш

BOO

Build, Own, Operate

қуриш – эгалик қилиш - бошқариш

BOL

Build, Own, Leasing

қуриш – эгалик қилиш - лизинг

BOOM

Build, Own, Operate, Maintain

қуриш – эгалик қилиш – бошқариш – фойдаланиш

BOOT

Build, Own, Operate, Transfer

қуриш – эгалик қилиш - топшириш

BOTT

Build, Operate, Train, Transfer

қуриш – бошқариш – ўргатиш – топшириш

BOOST

Build, Own, Operate, Subsidies, Transfer

қуриш – эгалик қилиш – бошқариш – субсидия – топшириш

DBFO

Design, Build, Finans, Operate

режалаштириш – қуриш – молиялаштириш – бошқариш

DOT

Develop, Own, Transfer 

ишлаб чиқиш – эгалик қилиш – топшириш

ROT

Refurbish, Operate, Transfer 

модернизациялаш – бошқариш – топшириш

JOS

Join, Operate, Scheme

биргаликда бошқариш схемаси

 

 

Ҳамкорлик йўналишлари

 

Асосан ДХШ шаклида давлат учун устувор (ёки стратегик муҳим) бўлган энг кўп молия, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини талаб этувчи энг мураккаб лойиҳалар амалга оширилади.

 

Шу  билан бирга ҳар бир давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва макроиқтисодиётнинг бошқа кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ДХШ йўналишларини мустақил равишда белгилайди.

 

Айтайлик, ДХШ ҳажми ва сони бўйича етакчи ҳисобланган Буюк Британияда лойиҳаларнинг асосий қисми йўл қурилиши соҳасида амалга оширилади. Энг йирик ва машҳур лойиҳа Ла-Маншдаги тоннель қурилишидир.

 

Шарқий ва Ғарбий Европа мамлакатларида ДХШ асосида транспорт объектлари қурилади. Варшава (Польша)даги халқаро аэропорт, Франкфурт-Майн шаҳридаги аэропорт (Рейн-Майн аэропорти) буларга мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Уларнинг қурилишида 80% хусусий инвестициялардан фойдаланилган.  

 

Дунё амалиётида соғлиқни сақлаш, таълим ва коммунал хўжалик соҳаларида ҳам ижобий ҳамкорлик намуналари жуда кўп.

 

Норматив-ҳуқуқий асос

 

Ҳуқуқий жиҳатдан олиб қараганда ДХШ масалалари ҳам универсал тоифадаги халқаро ҳужжатлар, ҳам Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий келишувлари билан тартибга солинади.

 

Миллий даражада ҳуқуқий бошқарувнинг алоҳида элементлари, масалан, Фуқаролик кодексида (олайлик, давлат эҳтиёжлари учун товар етказиб бериш нормалари) ва давлат харидлари тўғрисидаги қонун ости ҳужжатларида, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида» «Ер ости бойликлари тўғрисида», «Концессиялар тўғрисида», «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида» каби қонунларда учрайди.

 

Кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Шу билан бирга мавзунинг долзарблиги давлат-хусусий шериклик муносабатларини тартибга солишга қаратилган алоҳида норматив ҳужжат мавжуд бўлишини кўзда тутади.

 

Қонунда нима бўлиши керак?

 

Хориж қонунчилиги таҳлилини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳаси баъзи аҳамиятли жиҳатларни қамраб олиши керак, деб ҳисоблаймиз.

 

Биринчидан, ҳамкордик лойиҳаларини амалга оширишнинг умумий шартлари. Бизнингча, бу ерда қуйидагилар акс этиши лозим: 


- оммавий-хусусий ўзаро алоқаларни шакллантирувчи тамойиллар;

 

- ҳамкорлик келишувларини амалга ошириш соҳаси (масалан, йўл, транспорт хўжалиги, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш ва бошқалар);

 

- уларни амалга ошириш бўйича чоралар (масалан, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштириш, объектлардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар);

 

- хусусий ҳамкорларга қўйиладиган талаблар.

 

Иккинчидан, ҳамкорлик муносабатларини тартибга солиш соҳасида давлат органларининг ваколати, ҳамкорлар ҳуқуқлари кафолати ҳамда лойиҳани рўёбга чиқариш билан боғлиқ потенциал хавфларни тақсимлаш. 

 

Учинчидан, алоҳида босқичларда лойиҳани рўёбга чиқариш жараёни:

 

- таклифни тайёрлаш, кўриб чиқиш ва баҳолаш;

 

- лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш;

 

- хусусий ҳамкорни танлаш бўйича танлов ўтказиш;

 

- ҳамкорлик битимини тузиш ва бажариш.

 

Тўртинчидан, ҳамкорлик битимининг мажбурий шартлари (предмети, ҳамкорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, объектларнинг ҳуқуқий режими  ва бошқалар.), уни расмийлаштириш тартиби (ўзгаришлар, бекор қилиш) ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш.

 

Бизнес ва давлат ҳамкорлигининг бириктирилган механизмларида бир бутун жамият ва унинг алоҳида қисмларининг манфаатлари инобатга олиниши муҳим. Мисол учун, уй-жой-коммунал хўжалигидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида истеъмолчилар учун нархларнинг кескин ортиб кетиши ва молиявий юкламанинг юзага келишига йўл қўйиш мумкин эмас.

 

Шунингдек, хусусий ҳамкорнинг ижтимоий объектлар: мактаблар, болалар боғчалари, меҳрибонлик уйлари кабиларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашга фойдасининг бир қисмини сарфлаш кўринишидаги бизнеснинг ижтимоий масъулияти тамойилига амал қилиниши лозим.

 

Шу тариқа, ишлаб чиқилаётган қонун ҳуқуқий майдон чегараларини белгилаб бермоғи даркор, токи унда давлат, бизнес ва жамиятнинг манфаатлари ўртасида мувозанат сақлансин. Шу боис, мамлакатимизда пуллик йўллар, хусусий коммунал хизматлар пайдо бўладими ёки йўқми бунга қабул қилинажак ҳужжат аниқлик киритади.

 

***

 

«Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши хусусий инвесторлар маблағларини давлат лойиҳаларига жалб этиш, икки томонлама ҳамкорлик чегараларини кенгайтириш, ҳажмларини ошириш  имкониятини яратади ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз

 


«1Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида».

2Масалан, Украинанинг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги  01.07.2010 йилдаги 2404-VI-сон Қонуни; «Россия Федерациясида давлат-хусусий шериклик, муниципал-хусусий шериклик ҳамда Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги» 13.07.2015 йилдаги 224-ФЗ-сон Федерал Қонуни; «Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги» 31.10.2015 йилдаги ҚРҚ 379-V-сон Қозоғистон Республикаси Қонуни; «Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги» 30.12.2015 йилдаги 345-З-сон Беларусь Республикаси Қонуни.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади

 

Ишонч билдирилсин – текширилмасин!

 

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967