Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юкларни жўнатиш. 2-қисм: Темир йўл орқали ташиш

28.12.2015

Биз олдин ёзганимиздек, почта жўнатмалари юкларни бир шаҳардан бошқасига етказишнинг оммабоп ва қулай усули. Бироқ бу усулда чекловлар мавжуд, ахир йирик габаритли ашёларни почтадан юбориб бўлмайди, темир йўл орқали эса бунинг иложи бор. Иккинчи “юк” шарҳимиз ана шунга бағишланади.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўлда юк ташиш соҳасида миллий оператор ҳисобланади.  Айнан шу жамият қуйидагиларни амалга оширади:

 

- барча халқаро транспорт йўлаклари бўйича юкларни экспедиция қилиш ва етказиб бериш;

 

- йўловчи юк (багаж)ларини ташиш;

 

- вагонларни қидириш ва кузатиб бориш, шунингдек барча ички ташишларни амалга ошириш.

 

 

Хоним багажини топширди...

 

Темир йўл транспорти орқали юкларни ташишнинг бир қанча вариантлари мавжуд:

 

- кузатиб бориладиган багаж  йўловчининг чиптаси асосида вокзалнинг багаж бўлимида расмийлаштирилади ва топширилади, багаж вагонда жўнатилади. Битта чиптага йўловчи ўзи билан 200 кг гача юк олиши мумкин. Бунда ҳар бир тўлиқ (ва тўлиқ бўлмаган) 10 кг багаж учун чамаси 20 минг сўм тўлаш лозим бўлади. Бундан ташқари, бутун багажнинг умумий вазнидан қатъи назар, йўловчи божхона транзит декларациясини расмийлаштириш  (юкни Қозоғистон орқали транзит қилиш учун) учун 20 АҚШ доллари тўлаши керак.

 

- кузатиб борилмайдиган багаж ҳам вокзалнинг багаж бўлимида расмийлаштирилади, багаж вагонда жўнатилади. Бунда унинг вазни 200 кг билан чекланмайди. Ҳар бир 10 кг вазн учун жўнатувчи тахминан 43 минг сўм+ 20 доллар (ҚР орқали транзит қилиш учун) тўлаши керак. Кузатиб борилмайдиган багаж етиб келгандан кейин уни йўловчининг ўзи ёки юкни жўнатишда номига расмийлаштирилган шахс қабул қилиши мумкин. Бунда эътиборга олиш зарурки, белгиланган жойда юкни сақлашнинг ҳар бир куни учун алоҳида ҳақ ундирилади. Шунинг учун уни поезд келган кунда қабул қилган маъқул.

 

Тошкент шаҳри Марказий темир йўл вокзали багаж бўлимида бизга хабар беришларича, ҳозирги вақтда Ўзбекистондан йўловчи поездларининг багаж вагонларида багаж жўнатиш фақат битта йўналишда Москва шаҳрига (Россия) амалга оширилмоқда.

 

- юкларни контейнерлар, цистерналар, вагонлар билан ташиш  юк таркиблари орқали амалга оширилади. Турли шаҳар ва мамлакатларга етказиб бериш амалга оширилади ҳамда бунга 2 ҳафтадан бир ярим-икки ойгача   вақт кетиши мумкин. Бундай жўнатмаларда юк ташиш қийматини ҳисоблаш учун универсал формула топишимизнинг имкони бўлмади. Охирги сумма жуда кўп омилларга боғлиқ. Улар жумласига вазн, ҳажм, юк тури, масофа, контейнер ёки цистернанинг тоннажи, темир йўл платформасининг тури, шунингдек бутун қўшимча хизматлар қатори киради.

 

 

Ўрам ичидагига мос келади

 

У ёки бошқа юкни нимада жўнатиш унинг таркибига боғлиқ. Жисмоний шахслар, қоидага кўра, ўз юкларини багаж вагонларда ёки контейнерларда, юридик шахслар юк вагонларида, платформаларда, цистерналарда жўнатишади.

 

Юридик шахслар юкларини ташишда юк вагонлари ҳаракатланувчи таркибнинг энг талаб қилинган ва кўп сонли ташкил этувчилари ҳисобланади, уларнинг турларидан бири темир йўл платформаси ҳисобланади. Улардан йирик тоннажли контейнерлар, машиналар, қишлоқ хўжалиги техникаси, габаритсиз юклар, ёғоч-тахта ва ҳ.к. ташишда фойдаланилади. Ёпиқ вагонлар ташқи таъсирдан ҳимоя қилишни талаб қиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган. Ярим вагонларда сочилувчан ва қопланмайдиган юклар ташилади.

 

 

Тариф сиёсати ва унинг ташкил қилувчилари

 

Саноат-темир йўл транспорти тарифлари ҳисоб-китоби асосига уларни ҳақиқий зарур меҳнат ва моддий-техника ресурсларига харажатларга асосланганлик тамойили қўйилади. Қатнов турларига кўра тарифлар тўғридан-тўғри темир йўл, аралаш ҳолда (бошқа транспорт турлари иштирокида) ва халқаро қатновлар учун белгиланади.

 

Ҳаракатнинг тезлигига боғлиқ ҳолда катта ёки йўловчи поездлари таркибида юк тезлиги билан ташиш учун турли хил тарифлар белгиланган. Юк тезлиги – бу таркибларни йўлда қайта шакллантириш билан, “яшил кўча” ҳаракати тақдим қилинмайдиган оддий тезлик.  Катта тезликда қимматбаҳо ва тез бузиладиган юклар юк таркибларида “яшил кўча” бўйлаб; шунингдек йўловчи поездларининг багаж ёки   юк вагонларида ташилади.

 

Базавий прейскурантга темир йўл ва мижоз ўртасида тузилган шартномада белгиланадиган қўшимча ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматлар кирмайди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ички ва халқаро (шу жумладан транзит) юк ташиш учун республика темир йўллари тариф сиёсатини тақдим қилувчи ҳужжатлари ҳисоб-китоб учун асос бўлиб хизмат қилади.  Бу ҳужжатлар билан танишиш учун уларни компаниянинг расмий сайтидан юклаб олиш мумкин. Бироқ охирги ҳисоб-китоб учун барибир мутахассисларга мурожаат қилиш зарур.

 

Юридик шахсларнинг юклари – бу алоҳида мавзу. Унинг айрим жиҳатлари “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматининг “Божхона. ТИФ” бўлимини олиб борувчи эксперт тавсияларида ёритилган.

 

«Norma» компаниялар гуруҳи дастурий маҳсулотларидан бири – «Экспорт-импорт операциялари» Электрон маълумотнома тизими ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларга қимматли ёрдам кўрсатади. Маълумотнома ТИФга тегишли турли ҳаракатларни қандай тўғри амалга оширишга доир тўлиқ амалий ахборотни сақлайди. Унда ташқи иқтисодий контрактларни миллий қонунчилик ва халқаро меъёрларни ҳисобга олган ҳолда тузиш бўйича тавсияларни; божхона режимлари, божхона расмийлаштируви тартиботлари таърифини; олиб кирилиши ва олиб чиқилиши махсус сертификатлар, лицензиялар, рухсатномалар ва бошқалар мавжуд бўлганда йўл қўйиладиган товарлар тўғрисида ахборот ва ҳ.к.ни топиш мумкин. Шу ернинг ўзида ИНКОТЕРМС қоидалари; экспорт-импорт операцияларида фойдаланиладиган ҳужжатларни тузиш бўйича тавсиялар; ТИФ ТН кодлари, валюталар курслари, нархлар бўйича маълумотлар сақланади.

 

Фойдаланувчи   «Экспорт-импорт операциялари» ЭМТни сотиб олишга қарор қилишдан олдин, унинг бепул тақдимотига буюртма бериши ёки демо-версияни юклаб олиши мумкин.

 

 

Контейнер қанча сиғдиради

 

Темир йўл контейнери ташқи муҳит ва механик таъсирдан ҳимояланиши зарур бўлган турли хил юкларни ташиш учун мўлжалланган.

 

Темир йўл транспорти тасарруфида  брутто массаси бир неча юз килограммдан 30 тонна ва ундан ортиқни ташкил қиладиган катта миқдордаги универсал контейнерлар бор.

 

Универсал контейнерлар уч турга бўлинади: йирик тоннажли (10-30 т ва ундан ортиқ брутто массали); унификацияланган ўрта тоннажли (3-5 т) ва унификацияланмаган кам тоннажли (3 тоннадан кам).

 

Унификацияланган ўрта тоннажли  контейнерлар буюртмачилар (жисмоний шахслар) орасида энг оммавийси ҳисобланади. Улар қуйидаги бир қатор параметрлари билан тавсифланади:  брутто массаси, ўз массаси, ички ҳажми, полининг майдони, габарит ўлчамлари ва бошқа кўрсаткичлари.

 

Т/й контейнерларининг характеристикаси (масса, фойдали сиғими, ҳажм)

Белгилан.

Масса

Ички фойдали сиғими, м3

Брутто, тн

Нетто, тн

3 т

3

2,4

5,16

5 т

5

3,8

10,4

20 т

20

18

30,6

 

 

Қоидага кўра, 2.0 x 1.2 x 2.1 м ўлчамларга эга “уч тонналикка” шифоньерлар, кроватлар ва йирик габаритли тумбалар бир вақтда сиғмайди. Фуқаролар одатда бундай контейнерга шахсий ашёлари, маиший  электр асбоблари ва катта бўлмаган габаритдаги мебелларни ташиш учун   буртма беришади.

 

«Беш тонналикка» (2.0 x 2.9 x 2.1 м) кўпроқ кетади. Тўғри ва ихчам жойлаштирилганда, унга ўрин-бош гарнитури, шахсий ашёлар ва маиший техникани жойлаштириш мумкин.

 

Энг оммавийлашган тоннажли контейнерларни, олайлик, Россия Федерацияси шаҳарларидан исталганига (Калининграддан ташқари)  жўнатиш бўйича тахминий ҳисоб-китоблар шундай бўлади:

 

- «уч тонналик» – тахминан 850 минг сўм + 40 дол (ҚР орқали транзит қилиш учун);

 

- «беш тонналик» – тахминан 950 минг сўм + 40 дол (ҚР орқали транзит қилиш учун).

 

Эътибор беринг, юкни тушириш ва сақлаш бўйича хизматлар учун тўлов, шунингдек уни божхона тартиботларидан ўтказиш кўрсатилган ҳисоб-китобларга кирмайди. Божхона тартиботларидан ўтказиш хусусида  қайд қилиш лозимки, бу арзонга тушадиган жараён эмас, келган юкнинг ҳар 1 кг учун  4 еврони ташкил қилади. Бунда, олайлик, Россияда шу давлатга юкларни жўнатаётган фуқароларнинг муайян тоифаси учун имтиёзлар кўзда тутилган. Уларга қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари киради:

 

- кўчиб ўтиш дастурида иштирок этаётганлар;

 

- РФда яшаш гувоҳномасига эга бўлганлар.

 

Қолган барча фуқаролар ўз юкларини божхона тартиботлари учун белгиланган мамлакатлар қоидаларига биноан умумий асоларда тўловни амалга оширишлари керак бўлади.

 

 

Божхона ҳамма нарсани кўрикдан ўтказади

 

Ўзбекистондан ташқарига жўнатилаётган барча юклар мажбурий божхона кўригидан ўтказилишини ҳам эслатиб ўтамиз. Агар почта жўнатмаларида кўрикдан ўтказиш билан биринчи навбатда фуқаролардан посилкаларни қабул қиладиган операторлар шуғулланадиган бўлса, юклар темир йўл орқали жўнатилганда бу ишни божхона органлари хизматчилари бевосита вокзалнинг ўзида бажарадилар. Бунда талаблар, чекловлар ва тақиқлар ўзгаришсиз қолади.

 

Саида ДЖАНИЗАКОВА, мухбиримиз.

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Юкларни жўнатиш. 1-қисм: почта жўнатмалари

 

Cargo юк жўнатмаларини интернет орқали кузатиб бориш мумкин

 

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга

 

Сотувчи ўз товарини етказиб бериши учун лицензия зарур эмас

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 229