Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

22.10.2015

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 8,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).



●● Январь–август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори жами 947 200 сўмни (118 400 х 8) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган). Сентябрь-октябрь ойларида ЭКИҲ 260 480 сўмни (130 240 х 2) ташкил қилди (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс). Январь-октябрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида жами ЭКИҲ 1 184 000 сўмни (118 400 х 10) ташкил қилади.



●●●● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).



●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).



●●●●●● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди). 



 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 184 000 сўмгача

 

0 фоиз

 

1 184 001 сўмдан 5 920 000 сўмгача
(5 х 1 184 000)

 

1 184 000 сўмдан ортиқ сумманинг
8,5 фоизи

 

5 920 001 сўмдан 11 840 000 сўмгача
(10 х 1 184 000)

 

402 560 сўм + 5 920 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

11 840 001 сўм ва ундан юқори

 

1 408 960 сўм + 11 840 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 

 

I.   АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 


 

1-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–август ойларида унинг иш ҳақи ойига 115 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 126 500 сўмни ташкил қилди. Январь-октябрь ойлари учун ялпи даромад 1 173 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 126 500 + 126 500) ташкил қилди.

 

Жисмоний шахснинг 1 184 000 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 173 000 х 0%) ташкил қилади. Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилади. Ходиманинг иш ҳақи ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам эканлиги сабабли ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Унинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 855 сўмга (126 500 х 7%) тенг.

Улар ушланганидан кейин ходимага:

126 500 – 8 855 = 117 645 сўм тўланади.

 

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ январь–август ойларида ойига 500 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойлари учун ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Январь-октябрь ойлари учун ялпи даромад 5 100 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилди. Жисмоний шахснинг 1 184 001 сўмдан 5 920 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(5 100 000 – 1 184 000) х 8,5% = 3 916 000 х 8,5% = 332 860 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида 296 174 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 36 686 сўмга (332 860 – 296 174) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисобланади. У:

(5 100 000 – 1 184 000) х 1% = 3 916 000 х 1% = 39 160 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 34 844 сўм ўтказилган. Октябрь ойида ажратмалар 4 316 сўмни (39 160 – 34 844) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 550 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм тўланади.

 

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланадиган ҳақ ойига 700 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 770 000 сўмни ташкил қилади. Январь-октябрь ойлари учун ялпи даромад 7 140 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000 + 770 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

 

(7 140 000 – 5 920 000) х 17% = 1 220 000 х 17% = 270 400 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–октябрь ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

402 560 + 270 400 = 609 960 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 539 444 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 70 516 сўмга (609 960 – 539 444) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(7 140 000 – 1 184 000) х 1% = 5 956 000 х 1% = 59 560 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 53 044 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 6 516 сўмни (59 560 – 53 044) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

70 516 – 6 516 = 64 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

770 000 х 7% = 53 900 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

770 000 – 70 516 – 53 900 = 645 584 сўм иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойлари учун ойига 1 320 000 сўмни ташкил қилади. Январь-октябрь ойлари учун ялпи даромад 12 240 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000 + 1 320 000) ташкил қилди. 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

 

(12 240 000 – 11 840 000) х 23% = 400 000 х 23% = 92 000 сўм.

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 408 960 + 92 000 = 1 500 960 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 1 328 784 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 172 176 сўмга (1 500 960 – 1 328 784) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(12 240 000 – 1 184 000) х 1% = 11 056 000 х 1% = 110 560 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 98 544 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 12 016 сўмни (110 560 – 98 544) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

172 176 – 12 016 = 160 160 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 320 000 – 172 176 – 92 400 = 1 055 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

 

II.   ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 1 320 000 сўмни ташкил қилди. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад 12 240 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000 + 1 320 000) ташкил қилди. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

12 240 000 – (118 400 х 10) х 4 = 12 240 000 – 4 736 000 = 7 504 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(7 504 000 – 5 920 000) х 17% = 1 584 000 х 17% = 269 280 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь–октябрь ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

402 560 + 269 280 = 671 840 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 588 336 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 83 504 сўмга (671 840 – 588 336) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(7 504 000 – 1 184 000) х 1% = 6 320 000 х 1% = 63 200 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 55 920 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 280 сўмни (63 200 – 55 920) ташкил қилади.

Бюджетга:

83 504 – 7 280 = 76 224 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 320 000 – 83 504 – 92 400 = 1 144 096 сўм иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 

● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь–октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 239 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000 + 880 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 239 200 – 5 920 000) х 17% = 2 319 200 х 17% = 394 264 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–октябрь ойлари учун:

402 560 + 394 264 = 796 824 сўм солиқни оламиз.

Январь–сентябрь ойларида 707 608 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ 89 216 сўмга (796 824 – 707 608) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(8 239 200 – 1 184 000) х 1% = 7 055 200 х 1% = 70 552 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 62 936 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (70 552 – 62 936) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 8 449 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000 + 880 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 449 600 – 5 920 000) х 17% = 2 529 600 х 17% = 430 032 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь–октябрь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

402 560 + 430 032 = 832 592 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 743 376 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ 89 216 сўмга (832 592 – 743 376) тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(8 449 600 – 1 184 000) х 1% = 7 265 600 х 1% = 72 656 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 65 040 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (72 656 – 65 040) ташкил қилади.

Бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Қуйидагиларга мувофиқ:

● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра, юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 10 = 4 736 000 сўм) чегирилади.

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларида ойига 900 000 сўмдан, сентябрь-октябрь ойларида ойига 990 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 11 580 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000 + 990 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

11 580 000 – 1 420 800 – 710 400 – 4 736 000 = 4 712 800 сўм.

Жисмоний шахснинг 1 184 001 сўмдан 5 920 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(4 712 800 – 1 184 000) х 8,5% = 3 528 800 х 8,5% = 299 948 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида 266 118 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 33 830 сўмга (299 948 – 266 118) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(4 712 800 – 1 184 000) х 1% = 3 528 800 х 1% = 35 288 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 31 308 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 3 980 сўмни (35 288 – 31 308) ташкил қилади.

Бюджетга:

33 830 – 3 980 = 29 850 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

990 000 – 33 830 – 69 300 = 886 870 сўм олади.

 

 

9-ВАЗИЯТ.  Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

● Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

 

Ходимнинг январь-август ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан, сентябрь-октябрь ойларида ойига 1 450 000 сўмдан ҳақ тўланган. Йил бошидан ялпи даромад – 10 900 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 450 000 + 1 450 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида таълим ҳақининг ярмини тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб июнь ойигача тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан 350 000 сўмдан ушлаб қолинади. Сентябрь ойида ходим ўғлининг 2015-2016 ўқув йилги ўқиши ҳақининг ярмини – 2 500 000 сўмни тўлаш учун ариза топширди. Маблағларни сентябрь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар ходимнинг даромадларидан ҳар ойда 625 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.


Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 550 000 сўмга (650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 825 000 + 825 000) тенг.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(7 550 000 – 5 920 000) х 17% = 1 630 000 х 17% = 277 100 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммаларини қўшиш орқали январь-октябрь ойлари учун слиқни чиқарамиз:

402 560 + 277 100 = 679 660 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 599 794 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 79 866 сўмга (679 660 – 599 794) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(7 550 000 – 1 184 000) х 1% = 6 366 000 х 1% = 63 660 сўмни ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 56 594 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 066 сўмни (63 660 – 56 594) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

79 866 – 7 066 = 72 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 450 000 х 7% = 101 500 сўмга тенг.

Ходимга:

1 450 000 – 625 000 – 79 866 – 101 500 = 643 634 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

10-ВАЗИЯТ.  Ипотека ва истеъмол кредитларини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

● Кодекс 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

 

Корхона ходими (ёш оила аъзоси ҳисобланадиган) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди ва мебель сотиб олиш учун банкдан истеъмол кредитини олди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-август ойларида ойига 1 500 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида эса ойига – 1 650 000 сўмни ташкил қилди. Сентябрь ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳамда истеъмол кредитини сўндириш учун 75 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.


Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 14 300 000 сўмни (1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 650 000 – 500 000 + 1 650 000 – 500 000) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(14 300 000 – 11 840 000) х 23% = 2 460 000 х 23% = 565 800 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-октябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

1 408 960 + 565 800 = 1 974 760 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 841 684 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 133 076 сўмга (1 974 760 – 1 841 684) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(14 300 000 – 1 184 000) х 1% = 13 116 000 х 1% = 131 160 сўмни ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 120 844 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 10 316 сўмни (131 160 – 120 844) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

133 076 – 10 316 = 122 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 650 000 х 7% = 115 500 сўмга тенг.

Ходимга:

1 650 000 – 500 000 – 75 000 – 133 076 – 115 500 = 826 424 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

 

III.   ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

 

11-ВАЗИЯТ.  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми).

Жисмоний шахс ихтиёрий равишда декларация топширишга ҳақли. Мазкур вазиятда солиқ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ортиқча тўланган ЖШДС суммасини унга қайтаришлари керак. Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

 

I. Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–август ойларида ойига 550 000 сўмдан, сентябрь-октябрь ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи ҳисобланган. Унга йил бошидан буён 5 600 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000 + 600 000) тўланган. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

5 600 000 сўм 5 920 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 1 184 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(5 600 000 – 1 184 000) х 8,5% = 4 416 000 х 8,5% = 375 360 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида 334 424 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ 40 936 сўмга (375 360 – 334 424) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(5 600 000 – 1 184 000) х 1% = 4 416 000 х 1% = 44 160 сўм.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 39 344 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 816 сўмни (44 160 – 39 344) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

40 936 – 4 816 = 36 120 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари октябрь ойидаги жами иш ҳақидан ушланади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

600 000 – 40 936 – 42 000 = 517 064 сўм иш ҳақи тўланади.

 

II. Ўриндош ходимга январь–август ойларида тўланган иш ҳақи ойига 550 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 600 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан унга 5 600 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000 + 600 000) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.


Ўриндошнинг даромади 5 920 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (1 184 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

5 600 000 х 23% = 1 288 000 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида 1 150 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (1 288 000 – 1 150 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–октябрь ойларида уларнинг суммаси:

5 600 000 х 1% = 56 000 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 50 000 сўм ўтказилган. Сентябрь ойи учун унга 6 000 сўм (56 000 – 50 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари октябрь ойидаги жами иш ҳақидан ажратилади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

600 000 – 132 000 – 42 000 = 426 000 сўм иш ҳақи олади.

 

 

12-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм этиб белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

● Ижарага беришдан олинган даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди, шу боис улардан суғурта бадаллари тўланмайди (Кодекснинг 306-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 500 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан буён унга 5 100 000 сўм (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000 + 550 000) тўланган. У Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва унинг учун ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.


Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Унинг энг кам суммаси – 180 000 сўм (3 000 х 60) ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис солиқ шартномада назарда тутилган суммадан ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 5 100 000 сўм 5 920 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 184 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 1 184 001 сўмдан 5 100 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 100 000 – 1 184 600) х 8,5% = 3 916 000 х 8,5% = 332 860 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 296 174 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 36 686 сўмга (332 860 – 296 174) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(5 100 000 – 1 184 000) х 1% = 3 916 000 х 1% = 39 160 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 34 844 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (39 160 – 34 844) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

36 686 – 4 316 + 68 000 = 100 370 сўм солиқ ўтказилади.

Меҳнат ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

550 000 + 800 000 – 36 686 – 68 000 – 38 500 = 1 206 814 сўм тўланади.

 

 

 

13-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


 

● Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

 

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга февраль-август ойларида ойлик иш ҳақи 700 000 сўмдан, сентябрь-октябрь ойларида ойига 770 000 сўмдан тўланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 6 440 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000 + 770 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.


Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 440 000 – 300 000 х 9 = 3 740 000 сўм.

Февраль–октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 3 270 000 сўм 5 920 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 184 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(3 740 000 – 1 184 000) х 8,5% = 2 556 000 х 8,5% = 217 260 сўм.

Февраль–сентябрь ойларида 187 374 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ 29 886 сўмга (217 260 – 187 374) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(3 740 000 – 1 184 000) х 1% = 2 556 000 х 1% = 25 560 сўм.

Сентябрь ойида ШЖБПҲга 22 044 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 3 516 сўмни (25 560 – 22 044) ташкил қилади.

Бюджетга:

29 886 – 3 516 = 26 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (770 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

770 000 х 7% = 53 900 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга:

770 000 – 29 886 – 53 900 – 300 000 = 386 214 сўм тўланади.

 

 

14-ВАЗИЯТ.  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 

● Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

 

Ходимнинг январь-август ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни, сентябрь-октябрь ойларида ойига 990 000 сўмни ташкил қилди. Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 9 180 000 сўмни (900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000 + 990 000) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 180 000 – 5 920 000) х 17% = 3 260 000 х 17% = 554 200 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-октябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

402 560 + 554 200 = 956 760 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 848 844 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 107 916 сўмга (956 760 – 848 844) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(9 180 000 – 1 184 000) х 1% = 7 996 000 х 1% = 79 960 сўмни ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 71 244 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 8 716 сўмни (79 960 – 71 244) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

107 916 – 8 716 = 99 200 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмга тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(990 000 – 107 916 – 69 300) х 25% = 812 784 х 25% = 203 196 сўм.

Ходим қўлига:

990 000 – 107 916 – 69 300 – 203 196 = 609 588 сўм иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида июнь ойи учун 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сонида, июль ойи учун 21.07.2015 йилдаги 30 (1094)-сонида, август ойи учун 01.09.2015 йилдаги 35 (1099)-сонида, сентябрь ойи учун 22.09.2015 йилдаги 38 (1102)-сонида чоп этилган.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 743