Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

25.04.2016

 

  2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор).

 


  Январь–апрель ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 520 960 сўмни (130 240 х 4) ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ­ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 


  2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 


  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 


  2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

520 960 сўмгача

 

0%

 

520 961 сўмдан 2 604 800 сўмгача (5 х 520 960)

 

520 960 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

2 604 801 сўмдан 5 209 600 сўмгача (10 х 520 600)

 

156 288 сўм +  2 604 800 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

5 209 601 сўм ва ундан юқори

 

599 104 сўм +  5 209 600 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

 

1-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–апрель ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан даромад 520 000 сўмни (130 000 х 4) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 520 960 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (520 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ.   Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимга январь–апрель ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 2 200 000 сўмни (550 000 х 4) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС:

(2 200 000 – 520 960) х 7,5% = 125 928 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 94 446 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 31 482 сўмга (125 928 – 94 446) тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 16 790,4 сўмни ((2 200 000 – 520 960) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 12 592,8 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 4 197,6 сўмни (16 790,4 – 12 592,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 27 284,4 сўм (31 482 – 4 197,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 41 250 сўмни (550 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 477 268 сўм (550 000 – 31 482 – 41 250) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 3 200 000 сўмни
(800 000 х 4) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

156 288 + (3 200 000 – 2 604 800) х 17% = 257 472 сўм.

Январь-март ойларида 193 104 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 64 368 сўмга (257 472 – 193 104) тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 26 790,4 сўмни ((3 200 000 – 520 960) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 20 092,8 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 6 697,6 сўмни (26 790,4 – 20 092,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 57 670,4 сўм (64 368 – 6 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмни (800 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 675 632 сўм (800 000 – 64 368 – 60 000) иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 5 600 000 сўмни (1 400 000 х 4) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–апрель ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

599 104 + (5 600 000 – 5 209 600) х 23% = 688 896 сўм.

Январь-март ойларида 516 672 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 172 224 сўмга (688 896 – 516 672) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 50 790,4 сўмга ((5 600 000 – 520 960) х 1%) тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 38 092,8 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 12 697,6 сўмни (50 790,4 – 38 092,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 159 526,4 сўм (172 224 – 12 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 122 776 сўм (1 400 000 – 172 224 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

 

5-ВАЗИЯТ.  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 


Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 5 600 000 сўмни (1 400 000 х 4) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад:

5 600 000 – 520 960 х 4 = 3 516 160 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

156 288 + (3 516 160 – 2 604 800) х 17% = 311 219,2 сўм.

Январь-март ойларида 233 414,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 77 804,8 сўмга (311 219,2 – 233 414,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 29 952 сўмни ((3 516 160 – 520 960) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 22 464 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 7 488 сўмни (29 952 – 22 464) ташкил қилади.

Бюджетга 70 316,8 сўм (77 804,8 – 7 488) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 217 195,2 сўм (1 400 000 – 77 804,8 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 5 600 000 сўмни (950 000 х 4 + 1 800 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди. (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад:

4 037 120 сўмга (5 600 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

156 288 + (4 037 120 – 2 604 800) х 17% = 399 782,4 сўм.

Январь-март ойларида 309 914,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 89 868 сўмга (399 782,4 – 309 914,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 35 161,6 сўмни ((4 037 120 – 520 960) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 26 964 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 8 197,6 сўмни (35 161,6 – 26 964) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 81 670,4 сўм (89 868 – 8 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 71 250 сўмни (950 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 788 882 сўм (950 000 – 89 868 – 71 250) олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 5 300 000 сўмни (1 000 000 х 4 + 1 300 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 4 518 560 сўмга (5 300 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

156 288 + (4 518 560 – 2 604 800) х 17% = 481 627,2 сўм.

Январь-март ойларида 383 259,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 98 368 сўмга (481 627,2 – 383 259,2) тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 39 976 сўмга ((4 518 560 – 520 960) х 1%) тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 31 278,4 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 8 697,6 сўмни (39 976 – 31 278,4) ташкил қилади.

Бюджетга 89 670,4 сўм (98 368 – 8 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Апрель ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 826 632 сўм (1 000 000 – 98 368 – 75 000) иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–апрель ойларида ойига 1 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг йил бошидан даромади 6 600 000 сўмни (1 000 000 х 4 + 1 700 000 + 900 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (520 960 х 4 = 2 083 840 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 000 000 – 2 083 840 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 2 171 840 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (2 171 840 – 520 960) х 7,5% = 123 816 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 97 656 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 26 160 сўмга (123 816 – 97 656) тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 16 508,8 сўмни ((2 171 840 – 520 960) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 13 020,8 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 3 488 сўмни (16 508,8 – 13 020,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 22 672 сўм (26 160 – 3 488) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 898 840 сўм (1 000 000 – 26 160 – 75 000) олади.

 

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР


 

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

I. Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–апрель ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 2 400 000 сўмни (600 000 х 4) ташкил қилади. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг ­186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Унинг январь–апрель ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (2 400 000 – 520 960) х 7,5% = 140 928 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 105 696 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (140 928 – 105 696) тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 18 790,4 сўмга ((2 400 000 – 520 960) х 1%) тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 14 092,8 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (18 790,4 – 14 092,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходимга январь–апрель ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Йил бошидан унга 2 400 000 сўм (600 000 х 4) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 5 209 600 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–апрель ойлари учун ЖШДС суммаси 552 000 сўмга (2 400 000 х 23%) тенг.

Январь-март ойларида 414 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (552 000 – 414 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–апрель ойларида уларнинг суммаси 24 000 сўмни (2 400 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 18 000 сўм ўтказилган. Апрель ойи учун 6 000 сўм (24 000 – 18 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Апрель ойи учун суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 423 000 сўм (600 000 – 132 000 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 2 400 000 сўмни (600 000 х 4) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Январь-апрель ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(2 400 000 – 520 960) х 7,5% = 140 928 сўм.

Январь-март ойларида 105 696 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (140 928 – 105 696) тенг.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 18 790,4 сўмга ((2 400 000 – 520 960) х 1%) тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 14 092,8 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (18 790,4 – 14 092,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 90 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6 + 60 000) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 259 768 сўм иш ҳақи (600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000) тўланади.

 

 

11-ВАЗИЯТ. Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь-апрель ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни ташкил қилди. Январь-апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 600 000 сўмни (900 000 х 4) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–апрель ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

156 288 + (3 600 000 – 2 604 800) х 17% = 325 472 сўм.

Январь-март ойларида 244 104 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 81 368 сўмга (325 472 – 244 104) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 30 790,4 сўмни (3 600 000 – 520 960) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 23 092,8 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 7 697,6 сўмни (30 790,4 – 23 092,8) ташкил қилади.

Апрель ойи учун бюджетга 73 670,4 сўм (81 368 – 7 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 67 500 сўмга (900 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(900 000 – 81 368 – 67 500) х 25% = 187 783 сўм.

Ходим қўлига 563 349 сўм (900 000 – 81 368 – 67 500 – 187 783) иш ҳақи олади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

_________________________________

*Январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида, март ойи учун 22.03.2016 йилдаги 12 (1128)-сонида чоп этилган.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1374