Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

23.05.2016

 

 

  2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор).

 

 

  Январь–май ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) жами миқдори 651 200 сўмни (130 240 х 5) ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси ­186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 

 

  2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

 

  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

  2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

651 200 сўмгача

 

0%

 

651 201 сўмдан 3 256 000 сўмгача (5 х 651 200)

 

651 200 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

3 256 001 сўмдан  6 512 000 сўмгача (10 х 651 200)

 

195 360 сўм + 3 256 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

6 512 001 сўм ва ундан юқори

 

748 880 сўм + 6 512 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

I.   АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–май ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан даромад 650 000 сўмни (130 000 х 5) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 651 200 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (650 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимга январь–май ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 2 750 000 сўмни (550 000 х 5) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(2 750 000 – 651 200) х 7,5% = 157 410 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 125 928 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 31 482 сўмга (157 410 – 125 928) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 20 988 сўмни ((2 750 000 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 16 790,4 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 4 197,6 сўмни (20 988 – 16 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 27 284,4 сўм (31 482 – 4 197,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 41 250 сўмни (550 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 477 268 сўм (550 000 – 31 482 – 41 250) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 4 000 000 сўмни (800 000 х 5) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

195 360 + (4 000 000 – 3 256 000) х 17% = 321 840 сўм.

Январь-апрель ойларида 257 472 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 64 368 сўмга (321 840 – 257 472) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 33 488 сўмни ((4 000 000 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 26 790,4 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 6 697,6 сўмни (33 488 – 26 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 57 670,4 сўм (64 368 – 6 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмни (800 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 675 632 сўм (800 000 – 64 368 – 60 000) иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 7 000 000 сўмни (1 400 000 х 5) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–май ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

748 880 + (7 000 000 – 6 512 000) х 23% = 861 120 сўм.

Январь-апрель ойларида 688 896 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 172 224 сўмга (861 120 – 688 896) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 63 488 сўмга ((7 000 000 – 651 200) х 1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 50 790,4 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 12 697,6 сўмни (63 488 – 50 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 159 526,4 сўм (172 224 – 12 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 122 776 сўм (1 400 000 – 172 224 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

 

II.   ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА


 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 7 000 000 сўмни (1 400 000 х 5) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад:

7 000 000 – 651 200 х 4 = 4 395 200 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

195 360 + (4 395 200 – 3 256 000) х 17% = 389 024 сўм.

Январь-апрель ойларида 311 219,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 77 804,8 сўмга (389 024 – 311 219,2) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 37 440 сўмни ((4 395 200 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 29 952 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 7 488 сўмни (37 440 – 29 952) ташкил қилади.

Бюджетга 70 316,8 сўм (77 804,8 – 7 488) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 217 195,2 сўм (1 400 000 – 77 804,8 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 6 550 000 сўмни (950 000 х 5 + 1 800 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад:

4 987 120 сўмга (6 550 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

195 360 + (4 987 120 – 3 256 000) х 17% = 489 650,4 сўм.

Январь-апрель ойларида 399 782,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 89 868 сўмга (489 650,4 – 399 782,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 43 359,2 сўмни ((4 987 120 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 35 161,6 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 8 197,6 сўмни (43 359,2 – 35 161,6) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 81 670,4 сўм (89 868 – 8 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 71 250 сўмни (950 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 788 882 сўм (950 000 – 89 868 – 71 250) олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 6 300 000 сўмни (1 000 000 х 5 + 1 300 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 5 518 560 сўмга (6 300 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

195 360 + (5 518 560 – 3 256 000) х 17% = 579 995,2 сўм.

Январь-апрель ойларида 481 627,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 98 368 сўмга (579 995,2 – 481 627,2) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 48 673,6 сўмга ((5 518 560 – 651 200) х 1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 39 976 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 8 697,6 сўмни (48 673,6 – 39 976) ташкил қилади.

Бюджетга 89 670,4 сўм (98 368 – 8 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Май ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 826 632 сўм (1 000 000 – 98 368 – 75 000) иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–май ойларида ойига 1 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 7 600 000 сўмни (1 000 000 х 5 + 1 700 000 + 900 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (651 200 х 4 = 2 604 800 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

5 000 000 – 2 604 800 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 2 650 880 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (2 650 880 – 651 200) х 7,5% = 149 976 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 123 816 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 26 160 сўмга (149 976 – 123 816) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 19 996,8 сўмни ((2 650 880 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 16 508,8 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 3 488 сўмни (19 996,8 – 16 508,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 22 672 сўм (26 160 – 3 488) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 898 840 сўм (1 000 000 – 26 160 – 75 000) олади.

 

 

III.   ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР


 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–май ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 3 000 000 сўмни (600 000 х 5) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

q Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–май ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (3 000 000 – 651 200) х 7,5% = 176 160 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 140 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (176 160 – 140 928) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 23 488 сўмга ((3 000 000 – 651 200) х 1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 18 790,4 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (23 488 – 18 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 6 512 000 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–май ойлари учун ЖШДС суммаси 690 000 сўмга (3 000 000 х 23%) тенг.

Январь-апрель ойларида 552 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (690 000 – 552 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–май ойларида уларнинг суммаси 30 000 сўмни (3 000 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 24 000 сўм ўтказилган. Май ойи учун 6 000 сўм (30 000 – 24 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Май ойи учун суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 417 000 сўм (600 000 – 138 000 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 3 000 000 сўмни (600 000 х 5) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Январь-май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(3 000 000 – 651 200) х 7,5% = 176 160 сўм.

Январь-апрель ойларида 140 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (176 160 – 140 928) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 23 488 сўмга ((3 000 000 – 651 200) х 1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 18 790,4 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (23 488 – 18 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 90 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6 + 60 000) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 259 768 сўм (600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000) иш ҳақи тўланади.

 

 

11-ВАЗИЯТ. Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь-май ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни ташкил қилди. Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 500 000 сўмни (900 000 х 5) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

195 360 + (4 500 000 – 3 256 000) х 17% = 406 840 сўм.

Январь-апрель ойларида 325 472 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 81 368 сўмга (406 840 – 325 472) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 38 488 сўмни (4 500 000 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 30 790,4 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 7 697,6 сўмни (38 488 – 30 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 73 670,4 сўм (81 368 – 7 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 67 500 сўмга (900 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(900 000 – 81 368 – 67 500) х 25% = 187 783 сўм.

Ходим қўлига 563 349 сўм (900 000 – 81 368 – 67 500 – 187 783) иш ҳақи олади.

 

 

12-ВАЗИЯТ. Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Май ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм ойлик маош белгиланди.

Жисмоний шахснинг 651 200 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (600 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходимнинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 45 000 сўмга (600 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 555 000 сўм (600 000 – 45 000) тўланади.

 

 

13-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь-май ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 800 000 сўмни ташкил қилди. Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 000 000 сўмни (800 000 х 5) ташкил этди. Май ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 250 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 000 000 – 250 000 = 3 750 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

195 360 + (3 750 000 – 3 256 000) х 17% = 279 340 сўм.

Январь-апрель ойларида 257 472 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 21 868 сўмга (279 340 – 257 472) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 30 988 сўмни (3 750 000 – 651 200) х 1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 26 790,4 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 197,6 сўмни (30 988 – 26 790,4) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 17 670,4 сўм (21 868 – 4 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмга (800 000 х 7,5%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 468 132 сўм (800 000 – 250 000 – 21 868 – 60 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

_________________________________

*Январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида, март ойи учун 22.03.2016 йилдаги 12 (1128)-сонида, апрель ойи учун 26.04.2016 йилдаги 17 (1133)-сонида чоп этилган.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 397