Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Ҳафта саволи
  • Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?

09.11.2016

? Яқинда банклар янги хизматни йўлга қўйишди бир жисмоний шахс картасидан бошқасиникига пул ўтказмалари. Бу шахслар пул маблағларини ўтказиш учун шартнома тузишлари керакми? Маблағ қабул қилувчида солиқ оқибатлари вужудга келадими?

I. Шартнома ҳақида

 

Икки жисмоний шахс ўртасида фақат икки ҳолатда ёзма тарзда шартнома тузилиши керак.

 

Биринчиси. Агар келишув суммаси 10 ЭКИҲдан ошса (ФК 108-модда).

 

Иккинчиси. Шундай талаб бевосита қонунчиликда назарда тутилган бўлса. Қонунга кўра, маблағ суммасидан қатъи назар ёзма равишда қуйидаги шартномалар тузилади:

  • гаров шартномаси (ФК 271-модда);
  • кафиллик шартномаси  (ФК 292-модда);
  • кўчмас мулкни сотиш шартномаси (ФК 480-модда);
  • 1 йилдан ортиқ муддатга мулк ижараси шартномаси (ФК 539-модда), шунингдек, бино ёки иншоот ижараси шартномаси (ФК 574-модда) ҳамда уй-жойни ижарага бериш шартномаси (ФК 603-модда).

 

Бошқа ҳолатларда шартнома оғзаки бўлиши мумкин.

 

II. Солиқ солиш ҳақида

 

Тошкент шаҳри солиқ бошқармасининг тушунтиришига кўра, жисмоний шахслардан текин олинган (СКнинг 22-моддасига мувофиқ пул ҳам мол-мулк ҳисобланади), шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича олинган мол-мулк бошқа даромадлар таркибида жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилади, бироқ солиқ солинмайди (СКнинг 171,178,179-моддалари).

 

Шу тариқа, бир жисмоний шахснинг пластик картасидан бошқа шундай шахс картасига пул ўтказишда олувчининг картасига келиб тушган маблағ даромадлар тўғрисидаги декларацияда акс этади (СКнинг 191-192-моддалари тартибида). Йиллик даромад суммаси ҳисоб-китобида кўрсатилган суммалар чегирилади, чунки улар солиқ солинмайдиган даромад ҳисобланади.

 

Давлат органининг жавобидан хулоса қилиш мумкинки, амалда маблағларни картадан картага ўтказиш солиқ солинмайдиган даромад олишнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Аммо солиқ қонунчилиги таҳлили бу ягона усул эмаслигидан далолат беради.

 

СКнинг  179-моддасига кўра  қуйидагиларга ҳам солиқ солинмайди:

 

а) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар (қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини), яшаш учун мўлжалланмаган жойларни ва турар жойларни, кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно).

 

Масалан, истеъмолда бўлган маиший техника, кундалик турмуш учун керакли буюмлар ва бошқаларни сотишда тўлов харидорнинг картасидан сотувчиникига ўтказилган тақдирда;

 

б) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно.

 

Солиқдан озод этиш учун бу ҳолатда тегишли ҳокимият, маҳалла фуқаролар йиғини, боғдорчилик, узумчилик, полизчилик ширкатлари бошқаруви томонидан берилган сотилаётган товарнинг солиқ тўловчи ёки унинг оиласи учун берилган ер участкасида етиштирилганилигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этиш лозим;

 

в) олинган алиментлар.

 

Алиментлар нотариал тасдиқланган келишув асосида ҳам тўланиши мумкин, унда алиментнинг миқдори ҳамда тўлаш усули ва тартиби кўрсатилади. Агар шундай бўлса, алиментларни тўлашнинг кўриб чиқилаётган усули тарафлар учун маъқул бўлса, уни келишувда кўрсатиш мумкин.

 

Бошқа ҳолатларда шахс томонидан текин олинган пуллар, масалан, ижарага берилган мол-мулк учун олинган пуллар, олувчи учун солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз

 

Мавзуга оид материал:

 

Пулларингизни пластик картада сақланг. Ёки иккита, учта...

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967