Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Монополияга қарши орган розилигига кўра устав фондидан улуш олиш

23.12.2016

? Бизнинг масъулияти чекланган жамиятимизда битта иштирокчи — юридик шахс ҳисобланади. Ҳозирда жамият иштирокчилари таркибига бошқа юридик шахснинг кириши ҳамда қабул қилинаётган иштирокчининг ҳиссаси ҳисобига ташкилот устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шу тариқа, устав фондида янги иштирокчининг улуши 55%ни ташкил қилади. Бизнинг ҳолатимизда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш керакми?

- Қонунчиликка кўра хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди миқдорини кўпайтиришда сотиб олинаётган улуш учун тўлов сифатида мол-мулкнинг киритилишига улушни сотиб олиш бўйича битим сифатида қаралади.

 

Келтирилган саволда бундай битим натижасида устав фондидаги улушнинг кўпи билан 50 %ини тасарруф қилаётган шахс мазкур улушларнинг 50%идан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олишини инобатга олиб, қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиш талаб этилади:

 

  • унда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олган жами тушуми 100 минг ЭКИҲ миқдоридан ортиқ бўлса;
  • битим иштирокчиларидан бири устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса.

 

Олдиндан розилик олиш учун Сизнинг жамиятингиз устав фондидаги улушни сотиб олиш ниятида бўлган юридик шахс ёки унинг ишончли вакили монополияга қарши органга қуйидагиларни тақдим этиши даркор:

  • ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ариза;
  • ариза бериш санасидан олдинги икки йил мобайнида ёхуд, агар ушбу муддат икки йилдан кам вақтни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнида амалга оширилган фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг номлари, уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2 шакллар) ва статистика ҳисоботи.

 

Ҳужжатлар бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси орқали ёхуд ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилади.

 

Олдиндан розилик бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳужжатларнинг тўлиқ пакети илова қилинган ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай қабул қилинади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун ҳақ ундирилмайди.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум