Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қайта рўйхатдан ўтамиз

06.10.2016

Бизнинг МЧЖ иккита жисмоний шахс-муассисга эга. Жамият Миробод туман ҳокимиятида рўйхатдан ўтказилган. Яқинда чет эл компаниясини муассислар қаторига қўшиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштирдик. Умумий устав фонди 500 млн. сўмни, хорижий компания ҳиссаси эса 42%ни ташкил этади. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни қаерда рўйхатдан ўтказишимиз керак: ҳокимиятдами ёки Адлия вазирлигида?

Бундай ҳолатда Адлия вазирлигига мурожаат этиш даркор. Бунинг сабабларини қуйида келтириб ўтамиз.

 

1998 йилнинг 1  апрелидан бошлаб Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтиши зарур бўлган хорижий инвестициялари бор ташкилотлар жумласига қуйидаги талабларга жавоб бера оладиган янгитдан ташкил этилаётган ташкилотлар кирадиган бўлди:

 

ташкилотнинг устав фонди ҳажми 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак;

 

ташкилотнинг иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши лозим;

 

хорижий инвестиция улуши ташкилот устав фондининг 30%идан кам бўлмаслиги керак1.

 

Устав фондининг миқдори Марказий банк томонидан таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада белгиланган курс бўйича ҳисобланади.

 

Кўриниб турибдики, сизнинг фирмангиз юқорида санаб ўтилган барча ҳуқуқий хусусиятларга кўра энди хорижий инвестицияли корхоналар қаторига киради. Муқаддам у юқоридаги хусусиятларга эга бўлмаган ва ҳокимиятдан рўйхатдан ўтиши керак бўлган.

 

Шундай экан, мазкур ҳолатда Юридик шахслар давлат реестридан кўчирма олиш учун Миробод тумани Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш Ягона марказига2 мурожаат этишингиз лозим.

 

Рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги маълумотнома бошқа зарур ҳужжатлар3 билан бирга Адлия вазирлигига топширилади. Сизнинг вазиятда бу ҳужжатларга қуйидагилар киради:

 

  • ариза;

 

  • жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ҳақидаги баённомаси;

 

  • икки нусхада жамиятнинг янги таҳрирдаги устави;

 

  • жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси;

 

  • белгиланган давлат божининг 50%и, яъни 2,5 баробар энг кам иш ҳақи ва 250 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўлангани ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

 

  • ташкилотнинг номланиши ўзгартирилган тақдирда — давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги ҳамда янги номланиш резерв қилинганлигини тасдиқловчи маълумотноманинг асл нусхаси, алмаштирилаётган муҳр ва бурчак тамғаси, шунингдек янги муҳр ва бурчак тамғаси эскизларининг иккитадан нусхаси;

 

  • устав фонди ҳажми ошган тақдирда бу умумий йиғилишнинг баённомасида ўз аксини топиши керак. Унга жамият муассисларининг тўлиқ ҳиссаси ҳамда учинчи шахсларнинг улуши тўлиқ ҳажмда киритилганлиги ҳақидаги маълумотнома илова қилинади;

 

  • юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жой савдо реестридан хорижий муассис ҳақидаги маълумотнома ёки унинг фаолияти ўрнатилган тартибда қонунийлаштирилганини тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Шу билан бирга агар компания 5.10.1961 йилдаги Гаага конвенциясининг иштирокчи давлатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, апостил тақдим этилишининг ўзи етарли бўлади.

 

Кейинчалик вазирликнинг ўзи туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини мустақил равишда сўраб олади.

 

Яна таъкидлаб ўтиш жоизки, кўрсатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар тасдиқланганидан кейинги бир ой3 ичида тақдим этилиши даркор.

 

 Олег ЗАМАНОВ,  

экспертимиз.

 

 

____________________________

1 30.11.1996 й.даги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги Президент Фармонининг 1-банди;

2 Кўрсатилган марказлар 28.09.2015 й. ПҚ-2412-сон Президент Қарорига мувофиқ ҳокимиятлар қошидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида ташкил этилган;

3 Ҳужжалар рўйхати, шунингдек, таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришларни рўйхатдан ўтказишнинг умумий тартиби;

4 06.12.2001 й.даги 310-II-сон «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси еттинчи қисми.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 210