Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қонунга хилоф равишда рад этганлик учун нотариус жавоб беради

08.06.2016

? Биз қиммат турадиган ускуна олди-сотди шартномаси тузяпмиз. Уни нотариал тарзда тасдиқламоқчимиз, бироқ сотувчи қонунда бундай талаб йўқлигини важ қилиб, бундан бош тортмоқда. Нотариал ҳаракатни амалга оширишдан бўйин товлаётган сотувчини маъмурий жавобгарликка тортиш мумкинми?

 

Яқинда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК) нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этганлик учун жаримани кўзда тутадиган 1933-модда билан тўлдирилди1. Ҳуқуқбузарлик субъектини аниқлаймиз.

 

“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг2 1-моддасига (кейинги ўринларда - Қонун) асосан Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораларининг  нотариуслари томонидан амалга оширилади, бошқа давлатларнинг ҳудудида нотариал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси консуллари амалга оширади.

 

Илгари айрим нотариал ҳаракатларни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва посёлка, қишлоқ ва овуллар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ҳам амалга оширишлари мумкин бўларди. Қонунга3 киритилган ўзгартиришлар туфайли хусусий нотариуслар мавжуд бўлиши тўхтади, фуқаролар йиғинлари раислари эса нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатидан маҳрум қилинди.

 

Халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатлар4 қоидаларидан келиб чиқиб, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари суд иммунитетига эга.

 

Шундай қилиб, давлат нотариал идоралари нотариуслари МЖтКнинг 1933-моддаси бўйича жавобгар бўлишади. Бунда шуни инобатга олиш жоизки, нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш нотариусни жавобгарликка тортишнинг асосий шарти ҳисобланади.

 

Қонуннинг 38-моддасида нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонуний рад этиш ҳоллари  кўрсатилган. Масалан, нотариус қонун талабларига мувофиқ келмайдиган битимларни тасдиқлашни рад этиши шарт. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида қарор чиқаради. Қолган ҳолларда рад этиш қонунга хилоф бўлади.

 

Ҳақиқатан ҳатто нотариал тарзда тасдиқлаш қонунда кўзда тутилмаган бўлса ҳам шартноманинг ҳар қандай  тарафининг талаби бўйича у нотариал тасдиқланиши мумкин. Агар контрагент бу шартдан бўйин товласа, вужудга келган низони судга ошириш мумкин, бироқ нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этганлик учун жавобгарликка тортиш мумкин эмас.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

Мавзуга доир материал:


Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ўзгарди

 

Нотариусликка номзодлар учун лавозим олиш тартиби ўзгартирилди

 

 


1 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни.

 

2 Ўзбекистон Республикасининг 26.12.1996 йилдаги 343- I-сон Қонуни.

 

3 За “Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 14.09.2010 йилдаги ЎРҚ-255-сон Қонуни.

 

4 Қаралсин. 24.04.1963 йилдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси II боби; Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави IV-бўлими (29.08.1996 йилдаги 261-I-сон Қонун билан тасдиқланган).

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 372