Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сабзавот маҳсулотлари экспортга юборилади

27.06.2016

- Менда мавсумий маҳсулотлар етиштириладиган фермер хўжалиги мавжуд. Ўз маҳсулотларимни экспорт қилмоқчиман, бироқ эшитишимча, ҳозир буни фақат Ўзагроэкспорт орқали амалга ошириш керак экан. Шундайми?

 

Ҳа, сиз ҳақсиз. Маҳсулотларни экспорт қилиш фақат «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун маълумотлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган контракт зарур.

 

Контракт тузиш учун ариза билан «Ўзагроэкспорт» АЖга мурожаат қилиш лозим. У кўпи билан  3 кун муддатда кўриб чиқилади, шундан сўнг музокаралар ўтказилади ҳамда ҳар иккала томон розилик билдирган тақдирда контракт ва воситачилик шартномаси тузилади.

 

"Ўзагроэкспорт" АЖнинг воситачилик ҳақи миқдори 1 фоиздан ошмайди. Экспортнинг амалдаги ҳажми 1 млн доллардан ортиқ бўлганда воситачилик ҳақи миқдори 0,8 фоизни, 5 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,6 фоизни, 10 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,5 фоизни, 20 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,4 фоизни ва 50 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,1 фоизни ташкил этади.

 

Етказиб бериш шартлари:

 

- етказиб беришда қуйидаги шартларни инобатга олиш зарур:

1) қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда - 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш ёки очиқ тасдиқланган аккредитив суммасига ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати суммасига;

 

2)янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда - юклаб жўнатилган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш, қолган қисмига тасдиқловчи аккредитив очилади ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилади.

 

МУҲИМ!  Экспорт контрактида контракт валютаси ва тўлов хорижий валютада кўрсатилади. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан тушган маблағлар суммасининг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

 эксперт-юристимиз. 

 

Мавзуга доир материал:


Автотранспортда мева-сабзавот воситаларини ташишга рухсат берилиши муддати узайтирилди

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 256