«NORMA» профессионал ривожланиш марказининг бонусли семинарида компания эксперти Зоя Тучкова тингловчиларни 2016 йилда солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хосликлари билан таништиради, кўп такрорланадиган хатоликларни кўриб чиқади.
Ушбу семинар ташкилотлар раҳбарлари, молиявий менежерлар, режалаштириш ва иқтисодиёт бўлимлари мутахассислари, бошқарувни ҳисобга олиш, баҳо белгилаш бўйича мутахассислар, менежерлар, бухгалтерлар, иқтисодиётчилар, солиқ ва назорат-тафтиш органлари ходимлари учун фойдалидир.
Тадбирнинг асосий қисми тингловчилар саволларига жавоб беришга бағишланади.
Семинар 11 октябрь куни «NORMA» профессионал ривожланиш марказида соат 9:30 дан 13:00 гача бўлиб ўтади (орада кофе-брейк ўтказилади). Иштирок этиш учун Марказнинг сайтида рўйҳатдан ўтиш ва электрон тарздаги аризани йўллаш даркор.
Семинарда бонусли (бепул) иштирок этиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
- НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
- ИПС «NORMA» фойдаланувчилари;
- 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.
Бонусларини ишлатиб бўлган мижоз-ташкилотлар учун чегирмалар мавжуд. Ўқиш баҳоси 75 минг сўм.
Бошқа хоҳловчилар (обуначи ёки фойдаланувчи бўлмаганлар) кузги махсус нарх – 90 минг сўм эвазига иштирок этишлари мумкин. Батафсил маълумотлар учун телефон: (99871) 283-23-92.