Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Анвар Расулов: «direktor.uz даги Палов маркази мисолига қараб новвойхона қурмоқчиман»

10.08.2018

Читать на русском языке

Қашқадарё вилояти Ғузор туманилик Анвар Расулов ҳозир direktor.uz да ўқув курсларида ўқияпти. Бу онлайн-курс унинг савдо соҳасидан ишлаб чиқаришга ўтишида ёрдам беришига ишонади.  


direktor.uz да фойдали ўқув материалини топдим, у менга бизнесда янги поғонага кўтарилишимда ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимда кўмакдош бўлишига ишонаман, – деб таъкидлайди norma.uz порталига берган интервьюсида Анвар Расулов. 

 
– Анвар, direktor.uz да шуғулланишингизга нима сабаб бўлди?

– Янги бизнесни бошламоқчиман. Мен якка тартибдаги тадбиркорман, хўжалик товарлари чакана савдоси билан шуғулланаман. Фақат савдо-сотиқ эмас, балки ишлаб чиқариш билан шуғулланишнинг ҳам вақти келди деб ўйлайман. Кенг ассортиментда нон-булка маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган новвойхона очишни режалаштиряпман. Бозорни ўрганиб чиқдим. direktor.uz ресурси ишга туширилганлиги ҳақидаги хабар айни муддао бўлди – бу ерда фойда кўриб ишлайдиган новвойхонани ташкил этишга ёрдам берадиган молиявий билимлар жамланган.


– Машғулотлар ҳақида таассуротларингиз қандай?


– Масофадан туриб ўқиш имконияти пайдо бўлганлиги қойилмақом иш бўлди. Исталган жойда ва қулай вақтда шуғулланиш мумкин бўлади. Бошқа ресурслардан фарқли ўлароқ, direktor.uz даги материал бугунги воқелик, қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланганлиги билан қулайдир. Курсни ўқиб, бемалол амалий ҳаракат қилса бўлаверади. Материалларнинг берилиш услуби маъқул бўлди. Карикатура ва видеодарслар тушунишда ва ёдда сақлаб қолишда ёрдам беради. Умуман олганда, мен маблағларни тўғри бошқара олсам, новвойхонам муваффақиятли бизнесга айланади. Бунда менга direktor.uz ёрдам беради.


– Онлайн дарсларнинг қанчасидан ўтдингиз?


direktor.uz да тўрт ҳафта олдин рўйхатдан ўтдим. Бироқ иш юзасидан сафарга боришимга тўғри келди, шу боис шу кунларда яна машғулотларга қайтдим. Ҳозирча учта дарсдан муваффақиятли ўтдим.

 

– Сизга омад тилаймиз.


Олег Гаевой суҳбатлашди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_