Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси

09.11.2016

2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади.

Курс бухгалтерлик касбига илк қадам қўйганлар, “шаблон” бўйича бухгалтерликни ўрганганлар, бухгалтерия ўтказмалари билан ишлашда ва баланс тузишда қийналадиган амалий бухгалтерлар учун фойдали бўлади.

 

Курс давомида корхона ташкил этилиши, унинг мол-мулки  (активлари), уларнинг келиб чиқиш манбалари (пассивлари), мажбуриятлари, касса операциялари, хусусий капитал, даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, операцияларни ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини амалда қўллаган ҳолда молиявий ҳисобот тайёрлаш асослари кўриб чиқилади.

 

Курсни олий маълумотли, тажрибали амалиётчи мутахассис, Норма компаниясининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ масалалари бўйича эксперти Замира Джураева олиб боради.

 

Курс 2017 йил 7 февралда бошланиб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба кунлари 14:30 дан 17:30 гача ўтказилади (кофе-брейкка танаффус билан). Курсга ёзилиш учун олдиндан (+99871) 283-46-05 ёки 200-00-45 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёхуд  «Norma» профессионал ривожланиш Маркази сайтидаги ариза шаклини тўлдириб рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

 

Ҳар бир тингловчи учун курс нархи 700 000 сўмни ташкил қилади. Қуйидагилар 50%лик чегирмага эга бўлиши мумкин:

 

«Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари обуначилари;

 

«NORMA» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари;

 

1UZ дастурий маҳсулоти фойдаланувчилари.

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 719