Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Энди PAYNET орқали блокли тестлар тўпламини харид қилиш имконияти

10.03.2016

2016 йил март ойидан бошлаб PAYNET тўлов тизими орқали таркибида абитуриентлар учун электрон тестлар мавжуд кўпроқ дастурларни харид қилиш мумкин. Эндиликда бу ерда нафақат тўлиқ версиялар учун, балки блокли тўпламлар учун ҳам серия рақамларини сотиб олиш мумкин.

 

Блокли тўпламларни, қоидага кўра, қайси коллеж ёки олий ўқув юртига ўқишга киришини биладиган ҳамда тайёргарликни фақат танланган йўналиш бўйича тестлашга киритиладиган фанлар бўйича амалга оширадиганлар харид қилишади.

 

 

Блокли тўпламлар учта:

 

 

-“Аниқ фанлар-1” (физика, математика, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув даргоҳлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

-“Табиий фанлар” (биология, кимё, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув даргоҳлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

-“Ижтимоий-гуманитар фанлар” (тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув даргоҳлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Abitur.uz (собиқ “Менинг шаҳрим. Таълим”) лойиҳаси PAYNET тўлов тизими билан 2015 йил июль ойидан бошлаб ҳамкорлик қилади. Ўтган даврда кўпгина абитуриентлар PAYNET ёрдамида олий ўқув юртлари, лицейлар ва коллежларга ўқишга кириш учун тайёргарлик кўришга электрон тестларнинг тўлиқ версияларини сотиб олишган.

 

 

PAYNET тизимининг афзаллиги, энг аввало, ундан Ўзбекистоннинг исталган минтақасида фойдала олиш имкониятидир.

 

 

Агар сиз PAYNET орқали абитуриентлар учун тестларни харид қилишга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда биринчи навбатда зарур электрон тестлар тўпламини компьютерга юклаб олиш, сўнгра яқин орадаги  PAYNETга бориш лозим.

 

 

Электрон тестлар учун серия рақамини Ўзбекистоннинг исталган бурчагидаги ҳар қандай PAYNETдан харид қилиш мумкин! PAYNETга келганда оператордан “Хизматлар” бўлимига кириб,  Abitur.uz ни танлашни, сўнгра тушувчи рўйхатдан тестлари мавжуд зарур дастурни танлашни илтимос қилинг.

Блокли тўпламларни PAYNET орқали харид қилиш барча хоҳловчиларнинг тўлиқ тўпламларни сотиб олиш ҳуқуқини бекор қилмайди.  Илгаригидек бу тўлов тизими орқали қуйидаги тўлиқ версияларни сотиб олиш мумкин:

 

 

-“Олий ўқув юртларига кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

 

-“Лицей ва коллежларга кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

 

-“Россия ОТМ кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

 

-“Математика” электрон ўқув қўлланмаси”.

 

 

Электрон тестлар учун серия рақами сиз тўловни амалга оширганда оладиган PAYNET чекида кўрсатилади. Электрон тестлар учун битта серия рақами дастурни битта компьютерда фаоллаштириш учун мўлжалланган. Фаоллаштириш кодини Интернет орқали олганда “Маҳсулот тури”ни, яъни серия рақами унинг учун харид қилинган дастурни reg.mg.uz  саҳифасида тўғри танлаш муҳимдир. Маҳсулот турини танлаш қўлда амалга оширилади. Дастурни фаоллаштиришда қийинчиликлар вужудга келганда 200-00-40 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.





Мавзуга доир материаллар:

 

«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади

 

Abitur.mg.uz:  маслаҳатлар он-лайн тарзда

 

Абитуриент PAYNET га боради

 

Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1516