Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Контактлар
  • Босма нашрлар обуначилари томонидан дастурни ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш

Босма нашрлар обуначилари томонидан дастурни ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш

25.05.2015

«Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» ёки «Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» босма ҳафталикларининг йиллик тўплами обуначилари хоҳласалар газета материаллари билан электрон версияда ҳам танишишлари мумкин.  Бунинг учун шу ерга қўйилган  «Электрон газета»нинг ўрнатиш файлини SetupEG.exe юклаб олиш ва компьютерга ўрнатиш лозим.

 

Ўрнатиш файлини юклаш учун қуйида жойлаштирилган тугмани босинг:

 

Компьютерингизда ўзингиз юклаб олган SetupEG.exe файлини ишга туширинг ва ўрнатиш бўйича дастурнинг кўрсатмаларига амал қилинг.

Кейинчалик Сиз ўрнатилган дастурни иш столидаги унинг ёрлиғидан фойдаланиб ёки “Пуск” менюсидан ишга туширишингиз мумкин.

Бу ерда юклаш учун тақдим этилган дастур дистрибутив ҳисобланади, у тизимни дастлабки инициализация қилиш учун зарур. Дастур «Электрон газета»нинг намойиш версияси функциясини ҳам бажаради. Сиз юклаб олган ўрнатиш дастурини эркин тарзда кўчириб олишингиз ҳамда хоҳиш бўлса, уни ҳамкасбларингиз, танишларингиз орасида тарқатишингиз, исталган миқдордаги компьютерга инсталляция қилишингиз мумкин.

Дистрибутивни дастурнинг ишчи версиясига ўтказиш, унинг барча имкониятларидан фойдаланиш, маълумотлар базаларидаги барча материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш ва «Электрон газета»ни янгилаш учун уни рўйхатдан ўтказиш зарур.

«Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» ёки «Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» нашрларимизнинг йилликтўплами обуначиси бўлсангиз «Электрон газета»ни рўйхатдан ўтказиш учун серия рақами олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Серия рақамини олиш учун (371) 200-00-30; 244-89-17; 244-44-29; 244-18-99 телефонлари орқали ёки  obuna@norma.uz e-e-mailига : хат юбориб таҳририятга мурожаат қилинг.

Сиздан обунани тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини олгандан кейин таҳририят  Сизнинг электрон почтангизга ёки Сиз учун қулай бўлган ўзгача тарзда  «Электрон газетангиз» серия рақамини юборади. Рақамни олиб Сиз дастурни рўйхатдан ўтказишни бошлашингиз мумкин бўлади.

 

«Электрон газетани» фақат кейинчалик ўзингиз унда ишлайдиган компьютерга ўрнатинг.

Рўйхатдан ўтказиш учун Интернетга фаол уланган бўлиш керак.

Рўйхатдан ўтказишни бошлашдан аввал, «Электрон газета» интерфейсида каталогда “Фойдаланувчилар диққатига” жилдига киринг ва “Сизга тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида” файлини очинг. . Дастурнинг дистрибутивини биринчи марта ишга туширишда бу файл автомат тарзда бош ойнада очилади. Бу файлда “Дастур қандай рўйхатдан ўтказилади” бўлими билан диққат билан танишинг. Алоҳида эътиборни Сизнинг тоифадаги фойдаланувчиларга, яъни сайтдан ўрнатиш дастурини юклаб олган босма нашрлар обуначиларига тегишли тавсияларга қаратинг. Рўйхатдан тез ва қийинчиликсиз ўтишда тавсиялар ёрдам беради.Дастур ойнасининг юқори панелида “Ёрдам”га киринг ва “Рўйхатдан ўтиш”ни танланг.

Рўйхатдан ўтишда маълумотларни киритиш учун мўлжалланган дастурнинг диалог ойнаси қуйидаги иллюстрацияда кўрсатилган.

Агар “Дастур қандай рўйхатга олинади” бўлими тавсияларига аниқ риоя қилган ҳолда мустақил равишда бартараф этиш мушкул бўлган қийинчиликларга дуч келсангиз,   – рўйхатдан ўтишда ёрдам учун Техник кўмак хизматига (371) 200-00-40 телефони орқали қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин.

«Электрон газетага» ва босма нашрларга обуна бўлиш билан боғлиқ саволлар, шунингдек «Электрон газетани» рўйхатдан ўтиш учун реквизитлар олиш юзасидан тегишли саволларга жавобларни  (371) 200-00-30; 244-89-17; 244-44-29; 244-18-99 телефонларига қўнғироқ қилиб  ёки obuna@norma.uz e-mail га хат йўллаб олишингиз мумкин.

****

 

Компьютерга ўрнатиладиган «Электрон газета»нинг  Интернетда ишлашни ўз компьютеридаги дастурлардан афзал биладиганлар учун мўлжалланган Интернет-аналоги ҳам мавжуд.

 

«Online газета» тўғрисида ва алоҳида обуна шартлари ҳақида бу ерда билиш мумкин.

 

 

Босма нашрларнинг йиллик тўплами обуначилари учун, шунингдек  «Электрон газета»нинг  обуначилари учун «Online газета»дан фойдаланиш имконияти бонус тариқасида тақдим этилади.

 

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 619