Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Интернетга уланмаган компьютерга янгилашларни юклаш ва ўрнатиш

25.05.2015

Янгилашларни юклаш


Агар рўйхатдан ўтказилган “Электрон газета” ўрнатилган компьютер рўйхатдан ўтгандан сўнг Интернет тармоғидан узилса, Сиз дастур янгилашларини бошқа ўзингизга қулай жойда, масалан, Интернет-кафеда олишингиз мумкин. Бунинг учун http://gazeta.norma.uz/updates/?group=48. ҳаволани кўчириб олиш зарур. Дастур рўйхатдан муваффақиятли ўтгандан кейин электрон почтангизга юборилган хатда кўрсатилган логин ва паролни ҳам кўчириб олинг.

 

Интернет-браузернинг манзил сатрига кўчириб олинган ҳаволани қўйинг. Сўров бўйича ўз логин ва паролингизни китириб, Сиз янгилашларни юклаш саҳифасига кирасиз.

 

Янгилашлар файлларини мустақил равишда юклашни бошлашдан олдин, дастурни қайси санадан янгилашни аниқлаб олиш керак. Сизда охирги марта ўрнатилган янгиланиш санасини дастурда “Электрон газета” менюсида ЁРДАМ/ЯНГИЛАНИШ САНАСИни очиб билиш мумкин. Агар улар бўлса, анча охирги янгилашларни юклаб олинг. Уларни саналарнинг ўсиш тартибида юклаш зарур.

 

 

Янгилашларни ўрнатиш



1.Янгилашларни ўрнатганда “Электрон газета” дастуридаги ҳужжатлар базаси ва янгилашлар дастурлари саналари кетма-кетлигига риоя қилиш зарур. Масалан, агар Сизнинг компьютерингизда ўрнатилган ҳужжатлар базаси 2014 йил 7 январь санасида бўлса, у ҳолда барча мавжуд янгилашларни 2014 йил 7 январь санасидан кейинги яқин санадан бошлаб кетма-кет ўрнатиш зарур.

 

Янгилашлар санаси янгилашлар файли номида рақамларда кўрсатилган. Масалан, 2014 йил 13 январдаги янгилашлар файли:  RenewEG130114.

 


2. Янгилашларни ўрнатишдан олдин дастурни ёпинг.


3. Янгилашлар файлини ишга туширишдан олдин  “Электрон газета” дастури ўрнатилган директорияни диққат билан текширинг ҳамда ўрнатишда дастур ўрнатилган ўша жилдни кўрсатинг. (Буйруқ берилмаса “Электрон газета” дастури қуйидаги манзил бўйича ўрнатилади: */Program Files/Norma Hamkor/NormaEG, бунда * - дастур ўрнатилган қаттиқ диск).


4. Янгилашларни ўрнатишни “Электрон газета” дастури жойлашган жилдда бажаринг.


5. Дастурни ишга туширинг. Базани янгилаш жараёни бошланади.


6. Агар Сиз бир нечта янгилашларни юклаб олган бўлсангиз, ҳар бир файлни ишга туширгандан кейин “Электрон газета” дастури очилишини кутиш ҳамда у тўғри янгиланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак (янгиланиш санасини текшириш ва бир нечта ҳужжатни очиш). Ва фақат шундан кейин дастурни ёпиш ва кейинги янгиланиш файлини  ишга тушириш керак.


Саналар кетма-кетлигига риоя қилинмаганда, янгиланишлар нотўғри ўрнатилганда, янгилашларни ўрнатаётганда ёки “Электрон газета” дастурини ўзини янгилаш жараёнида тизим ишдан чиққанда янгиланиш амалга оширилмайди ёки дастур нотўғри ишлаши мумкин. Бу ҳолда янгилашларни бошқатдан ўрнатишга уриниб кўринг. Агар ижобий натижага  эришилмаса, (371) 200-00-40. телефон рақами орқали техник кўмак хизматига мурожаат қилинг.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 733