Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Истеъмолчилар сифатсиз товарлар ҳақида билиб олишади

01.03.2017

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сотилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва Сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида ягона ахборот маълумотлар базасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасидан қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида фойдаланиш мумкин.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ўзини давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун норматив ҳужжатлар (стандартлар) талабларига номувофиқ маҳсулотлар ҳақидаги ахборот манбаси ҳисобланадиган ахборот ресурслари сифатида намоён қиладиган маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этишни кўзда тутади.

 

Уни шакллантириш (актуаллаштириш) билан қуйидагилар шуғулланиши тахмин қилинмоқда:

  • «Ўзстандарт» агентлиги;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
  • Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси. 

 

Маълумотлар базаларини тўлдириш аккредитация қилинган  лабораториялар томонидан ўтказиладиган синовлар ҳисобидан тасдиқланган жадваллар асосида амалга оширилади. Синовлар жадвалларини тасдиқлаш, сотиш жойларида маҳсулотларни харид қилиш ва олиш далолатномасини тузиш, шунингдек ўтказилган синовлар натижалари бўйича ҳисобот тузиш “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига юклатилади.

 

Синовларнинг салбий натижасида тегишли ахборот қуйидагиларга узатилади:

  • қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун солиқ органлари ва маҳсулотларнинг мазкур тури учун мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаш бўйича органга;
  • номувофиқликни  (нуқсон, бузилиш ва ҳ.к.) бартараф этиш учун ишлаб чиқарувчига. 

 

Маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари  аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш юзасидан бепул маслаҳатлар олиш учун Ўзстандартга мурожаат қилишлари мумкин.

 

Лойиҳа муҳокамада бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.