Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо какому курсу учитывать импортные товары Как учесть образцы c маркировкой, отбираемые для лаборатории на таможне Как учитывать лизинг у лизингополучателяЧто надо знать бухгалтерам о реорганизации предприятия Что надо знать бухгалтерам о реорганизации предприятия

Қандай корхоналарни ўрта бизнес тоифасига киритишни режалаштирмоқдалар

19.11.2020

Читать на русском языке

Савдо-саноат палатаси Президентнинг “Ўрта корхоналарни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди ва муҳокама учун жойлаштирди.

 

Лойиҳа билан тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги мезонларни белгилаш назарда тутилмоқда:

а) кичик тадбиркорликка:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • микрофирмалар – ўртача йиллик ходимлар сони 10 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • кичик корхона – ўртача йиллик ходимлар сони 100 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 5 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари киради;

б) ўрта корхона – йиллик ходимлар сони 250 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

в) йирик корхона – йиллик доимий ходимлар сони 250 тадан ортиқ ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари киради;

г) ўртача йиллик ходимлар сони ва соф тушум миқдоридан қаътий назар давлат унитар корхоналари ҳамда устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ўрта корхоналар тоифасига кирмайди.

 

Ўрта бизнес корхоналари статистика ҳисоботларини фақатгина чораклик асосда тақдим этадилар.

 

Лойиҳа билан ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилмоқда, хусусан:

  • жалб этиладиган чет эллик мутахассислар учун қилинадиган харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • давлат мулки ижараси учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш;
  • фонд биржасида облигацияларни жойлаштириш орқали жалб қилинган маблағлар суммасига фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасини камайтириш ва бошқалар. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_