Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Рекламада давлат тили бўйича талабларни бузганлик учун жарима қўллаш режалаштирилмоқда

Рекламада давлат тили бўйича талабларни бузганлик учун жарима қўллаш режалаштирилмоқда

30.10.2023

Читать на русском языке

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Хусусан, реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш режалаштирилмоқда – БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача жарима (бугунги кунда 1,6 млн сўмдан 2,3 млн сўмгача).

 

Маълумот: реклама тили бўйича қуйидаги талаблар ўрнатилган: 

1) республика ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади;

2) реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:

– реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;

– ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг 40 %дан ошмаслиги керак;

 – рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;

 – телевидение ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг 20 %дан ошмаслиги керак.  

Юқоридаги талаблар қуйидаги ҳолларга татбиқ этилмайди:

 – фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;

 – кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг телевидение, радио, видео, кинохроникал дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;

 – Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Собир Нурбердиев.