Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Суд соҳаси ходимларида қандай мансаб даражалари бўлади?

19.05.2017

 

"Суд ва Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳакида"ги Қонун лойиҳасига шарҳ.

 

Ушбу қонун лойиҳаси давлат раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4966-сон Фармонининг 14-бандини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Фармонда Судьялар олий кенгашини, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг ташкил этилиши, Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази сифатида ўзгартириш, Олий суд на Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Қонун лойиҳаси1 билан Олий Мажлиснинг 1993 йил 2 сентябрдаги 927-ХИ-сон қарори билан тасдиқланган Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомга (Олий Мажлиснинг 2000 йил 14 декабрдаги 164-И-сон қарори таҳририда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Лойиҳада Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига мансаб даражалари бериш тартиби назарда тутилмоқда.

 

Айтиш жоизки, Судьялар олий кенгаши раиси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази директори ва унинг ўринбосарига бериладиган 1, 2 ва 3 даражали давлат адлия маслаҳатчилари каби махсус унвонларни бериш тартиби белгиланмоқда.

 

Лойиҳа билан Олий мансаб даражаларини Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари тақдимномасига кўра Президент томонидан берилишини назарда тутувчи тартибни ўрнатиш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, лойиҳа шунингдек Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори, директор ўринбосари, бош мутахассис ва бошқа ходимларга мансаб даражалари беришни назарда тутади.

 

Судьялар олий кенгаши раисига Кенгаш ўринбосари тақдимномасига кўра Кенгаш ва Марказ ходимларига мансаб даражаларини бериш бўйича ваколатлар тақдим этилмоқда.

 

Шу билан бирга, Олий суд раисига судларнинг бошқа ходимларидан ташқари фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, Ҳарбий суд, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья катта ёрдамчилари ва судья ёрдамчиларига мансаб даражалари бериш ваколати тақдим этилмоқда.

 

Бундан ташқари, мансаб даражаси бўлган суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг фарқлаш белгилари ва мансаб маошларига устама ҳақ миқдорини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши тартиби ўрнатилмоқда.

 

Қонуннинг қабул қилиниши давлатимизда судлов тизимини янада такомиллаштириш, мамлакатиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади, шу билан бир қаторда судьялар ва мазкур тизим ходимларининг ижтимоий муҳофазасини юқори даражага кўтаради, деб ўйлайман.

 

Алия ЮНУСОВА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

____________________________________________

1 Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия, Адлия, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси билан келишилган.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах