Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди

01.08.2023

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Президент Администрацияси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.

 

Стратегия Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган бўлиб, 5 та йўналиш ва 100 та мақсаддан иборатдир. Стратегияни амалга ошириш учун жами 252,2 млрд АҚШ доллари ажратилади.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари:

  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;
  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, шу жумладан сув ресурсларини тежаш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш;
  • мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа бўлиши керак, уларнинг биринчи раҳбарларига эса бунинг учун шахсий масъулият юклатилади.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади. Стратегияни амалга ошириш учун ҳар йили алоҳида ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.