Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лицензиялар турли хил бўлади

24.09.2013

Корхонамиз агросаноат фирмаси ҳисобланади. У металл конструкциялар тайёрлайдиган бўлинмага эга. Буюртмачи - уяли алоқа компанияси учун шартнома асосида корхона металл конструкциялар тайёрлайди, уларни йиғади ва мачталарга монтаж қилади. Кейинроқ шартнома бўйича мачталарнинг майда профилактик таъмири: сим арқонларни мойлаш ва қисман бўяш амалга оширилади. Агросаноат фирмаси телекоммуникациялар воситаларининг мажмуи сифатида телекоммуникация тармоғининг қурилиши билан боғлиқ лицензияланадиган фаолиятда, шунингдек маълумотларни шакллантириш, узатиш, қабул қилиш ёки уларга ишлов бериш учун мўлжаллланган телекоммуникациялар воситалари билан бирор-бир ишда умуман иштирок этмайди.

Агар буюртмачи телекоммуникация тармоғининг қурувчиси бўлса, унинг учун умумий соҳа объектларига (бинолар, мачталар ва ҳоказо) буюртмаларни бажарадиган бошқа ташкилотлар ҳам, буюртмачи сингари, телекоммуникация тармоқлари қурилишига лицензия олишлари керакми? Умумий мақсаддаги объектлар, масалан, металл конструкциялар ва мачта иншоотларини тайёрлашга лойиҳа топшириғи бўлган буюртма ҳар қандай тайёрловчига телекоммуникациялар тармоқларини қуришга лицензия олиш зарурлигини тақозо этадиган телекоммуникацияларнинг муайян тармоғига боғланиш бўладими?

 

Тадбиркор.

Фарғона шаҳри.

 

Газетхоннинг саволини Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юбордик ва шундай жавоб олдик.

 

Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2000 йилдаги "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади. Кўрсатилган Низомнинг 3-бандида белгиланишича, телекоммуникациялар соҳасида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш лицензияланиши керак. Қурилиш телекоммуникациялар тармоқларини реконструкция қилиш (кенгайтириш, қайта жиҳозлаш) билан боғлиқ ишларни ўз ичига олади. Фойдаланиш телекоммуникациялар тармоқларига техник хизмат кўрсатишга доир ишларни ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунига кўра фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.

Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан, улар буюртмачилар ёки ижрочилар, пудратчилар ёки ёрдамчи пудратчилар бўлишларидан қатъи назар, тегишли лицензиялар асосида амалга оширилиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуни 2-моддасига мувофиқ:

телекоммуникациялар тармоғи - узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимил турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;

телекоммуникация воситалари - электромагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;

телекоммуникация иншоотлари - телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари, мосламалар, таянчлар, мачталар ва бошқа иншоотлар.

Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонунига кўра бинолар, мачталар ва ҳоказолар (сиз умумий соҳа объектлари сифатида сўраётган нарсалар) телекоммуникация иншоотлари ҳисобланиб, улар телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминлайди. Бундай бинолар, мачталар ва ҳоказоларни қуриш телекоммуникациялар соҳасида лицензияланмайди. Телекоммуникация воситаларидан, яъни электромагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қиладиган, узатадиган, қабул қиладиган, қайта ишлайдиган, коммутация қиладиган ва уларни бошқарадиган техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлардан таркиб топган телекоммуникация тармоғининг ўзини қуриш учун телекоммуникациялар соҳасида тегишли лицензия олиниши талаб қилинади. Яъни бинолар, мачталар ва ҳоказоларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш ва монтаж қилиш телекоммуникация тармоқларини қуриш бўйича фаолият сифатида лицензияланади.

Металл конструкциялар ва мачта иншоотларини тайёрлаш фаолияти телекоммуникациялар соҳасида лицензияланмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, телекоммуникациялар соҳасида лицензия олиш талабларининг бор-йўқлиги бошқа соҳалардаги фаолиятга лицензия олиш заруратидан озод қилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2002 йилдаги "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 236-сон қарорига мувофиқ бинолар ва иншоотларни (фуқаролик, саноат ва бошқа мақсаддаги) қуриш фаолиятини лицензиялаш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига мурожаат қилишни таклиф этамиз.

 

Давалоқақўм раиси ўринбосари

М.М.САНГИЛОВ.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 758