Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тадбиркорлар Адлия идоралари ҳимоясида

24.09.2013

Фармон ва ижро

 

 

 

Адлия вазирлигида хорижий сармоядорлар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган ҳуқуқий имкониятлар ҳамда уларнинг самараларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Адлия вазирининг ўринбосари А.Усмонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилаётгани натижасида мазкур соҳа иқтисодиётимизнинг муҳим бўғинига айланганини таъкидлади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қонунчилик такомиллаштирилгани туфайли соҳада рўйхатдан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди. Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар ҳамда топшириладиган ҳисобот турлари кескин қисқартирилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 16 июлда қабул қилинган "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2012 йил 18 июлда имзоланган "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Жумладан, статистик, солиқ ва бошқа ҳисоботларнинг бир қанча турлари бекор қилинди ва умумий миқдори камайтирилди. Рухсат беришга оид 80 тартиб-таомил ва 15 фаолият тури лицензияланиши бекор қилинди.

Соҳага оид бу каби ҳужжатлар ижроси адлия идоралари томонидан изчил назорат қилиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб тегишли идораларга қарийб тўққиз юзта тақдимнома, мингдан ортиқ огоҳнома ва кўрсатма киритилди. Натижада минг нафарга яқин мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 29 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб судларга жами 12 миллиард сўмлик 736 даъво аризаси киритилди.

Тадбирда тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш бўйича 2013-2014 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар юзасидан батафсил тушунча берилди. Унда, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш жараёнини енгиллаштириш, кредитлаш жараёнини янада такомиллаштириш, инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, ташқи савдо операцияларини амалга оширишни либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

 

 

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 839