Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Алоқа тарихи – АКТни ривожлантириш тарихи

10.08.2016

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон алоқа тарихи музейида “Мустақиллик йилларида миллий ахборот соҳасининг ривожланиши” мавзусида семинар-экскурсия ташкил этилди.

Тадбирда қўмитамиз  депутатлари ушбу  музейда кўргазма стендларига қўйилган экспонатлардан фойдаланган ҳолда семинар иштирокчиларини истиқлол йилларида ахборот соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида таништирдилар.

 

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ривожланган миллий ахборот маконининг асосини яратиб, амалиётда фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқини таъминлай олди. Мустақил тараққиёт йилларида АКТ соҳаси миллий иқтисодиётимизнинг юқори даромадли, муҳим тармоғига айланиб, бутун иқтисодиётимиз ва давлат бошқарув тизимининг фаолият самарадорлигига хизмат қилувчи ўзига хос локомотив сифатида намоён бўлди. Ахборотлаштириш соҳасининг ривожланиши бевосита фуқароларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилашга йўналтирилган. Аҳолимизнинг  давлат электрон хизматларидан фаол фойдаланиши, электрон тижорат доирасида  маҳсулотларни сотиб олиш ва буюртмаларни амалга ошириши, электрон тўловлар тизими орқали банк ҳисобварақларини масофадан бошқариши кундалик воқеликка айланди. Истиқлол йилларида Ўзбекистон  мобил алоқа ва юқори сифатли интернетдан фойдаланиш бўйича минтақадаги етакчи мамлакатга айланди. 

 

Семинарнинг алоҳида секторлардаги тақдимотлари “Электрон ҳукумат” ахборот тизимини жорий қилиш, ахборот инфратузилмасини ривожлантириш, миллий масс-медиа ва рақамли телерадиоузатиш каби долзарб, миллий ахборот соҳасининг ривожланиш йўналишларига бағишланди.  

 

Мамлакатимизда АКТнинг жадал ривожлантирилиши давлат бошқарув тизимининг самарали ишлаши ва фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун қулайликлар яратиш  имконини берди.  

 

Умуман олганда, бугунги кунда рўйхатдан ўтган давлат ахборот ресурслари сони 318 тага ва давлат ахборот тизимлари сони 485 тага етган.

 

Э-ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича таҳлил ушбу департамент томонидан ҳар икки йилда тайёрланади. Бу БМТга аъзо барча 193 давлат э-ҳукуматларининг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи жаҳондаги ягона ҳисобот ҳисобланади. Жорий йилдаги таҳлиллар мавзуси — «Барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлашда электрон ҳукумат» деб номланди. Ўзбекистон ушбу янги таҳлилда электрон ҳукумат фаолияти сезиларли даражада яхшиланган дунёдаги ўн давлат рўйхатидан жой олиб, электрон ҳукумати ўртача ривожланган давлатлар гуруҳидан юқори индексли мамлакатлар гуруҳига жойлашди.

 

Алоҳида таъкидлаш лозимки, электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича жорий йилнинг 30 июль куни эълон қилинган «Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича БМТ таҳлили»даги дунё давлатлари рейтингида Ўзбекистон 20 поғона илгарилаб, 193 давлат ичида 80 ўринни эгаллади. Фуқароларнинг қарорлар қабул қилишда ва мамлакатни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали демократик бошқаришдаги иштирокини ифодалаш даражаси билан тавсифланадиган “электрон иштирок” халқаро рейтингларида мамлакатимизни юқори натижаларга эришганлигининг аҳамияти тўғрисида сўз юритилди. Ушбу рейтингда мамлакатимиз Малайзия ва Люксембург каби ривожланган давлатлар қаторидан жой олиб, янада юқори 47-ўринни эгаллади. 

 

Семинарнинг музей экспонатларидан фойдаланган ҳолда, тақдимот кўринишида ташкиллаштирилиши, тингловчиларга ахборот соҳасидаги глобал, тузулмавий ўзгаришларнинг келиб чиқишини реал намуналар ёрдамида аниқ-равшан кўрсатиб бериш имкониятини берди. Қўмитамиз аъзоларининг чиқишларида миллий қонунчиликдаги ахборотга бўлган ҳуқуқнинг тўлиқлиги ва бир-бирига зид келмаслигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  Бундан ташқари,  парламент томонидан ахборот соҳаси, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.

 

Ўтказилган  тадбир доирасида эришилган натижалар ва шу йўналишларда  ечилиши зарур муаммоларининг   таҳлили  шуни кўрсатмоқдаки, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш – мустақиллик йилларида халқимизнинг тарихий қисқа даврда эришган улкан ютуқларидан бири сифатида эътироф этилади.

 

Ишончимиз комилки, миллий ахборот соҳасининг ҳолати, очиқлиги ва изчил ривожланиши жамиятимизни демократлаштириш ва эркинлаштиришнинг юқори поғонасини акс эттираётгани ва бу Ўзбекистон Республикаси дунёнинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан ўрин олишида муҳим омил эканлигини яна бир бор эътироф этдилар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  депутати,

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси

 Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

АКТ ҳаётга жадал жорий қилинмоқда

 

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

 

Оммавий ахборот воситалари катта куч ва салоҳиятга эга

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 397