Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!

29.09.2015

2015 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ижроси юзасидан олиб борган назорат-таҳлил фаолияти якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

Йиғилиш иштирокчиларининг таъкидлашича, Қонун фойдаланувчиларни замонавий алоқа ва давлат интерактив хизматлари билан таъминлаш, миллий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни тизимли ва комплекс тартибга солишга хизмат қилади. Қонун нормалари билан ахборот коммуникация хизматлари сектори ҳисобланган юқори технологияли миллий иқтисодиётнинг иқтисодий асослари шакллантирилди. Шу боис, қонун талабларини амалда сўзсиз ижросини таъминлаш муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир.

 

 

Ўз ўрнида назорат-таҳлил фаолияти телекоммуникация соҳасини ривожлантиришдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш мақсадида мониторингни амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Шу боис, бунда асосий эътибор Қонуннинг энг муҳим талабларидан бири бўлган ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга сифатли давлат интерактив хизматлари кўрсатиш учун жойларда телекоммуникация тармоқларининг фаолият юритиши ва уларни ривожлантириш борасида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганишга қаратилди.

 

 

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Қонуннинг амалга тадбиқ этилиши кенг жамоатчилик фикрига таянган ҳолда телекоммуникация тармоқлари фойдаланувчилари, аҳолининг кенг қатламлари, экспертларнинг баҳолари асосида тизимли, илмий асосланган равишда ўрганилди. 

 

 

Давлат статистика маълумотларини таҳлил қилиш билан бирга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан телекоммуникация ҳамда давлат интерактив хизматлари кўрсатилишидан истеъмолчиларнинг қониқиш даражасини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказилди.

 

 

Ўрганиш ва таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдики, телекоммуникация соҳасидаги ваколатли орган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Қонун талабларини бажариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, алоқа инфратузилмаси ва тармоқлари, телекоммуникация технологияларини ривожлантириш борасидаги Дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда.

 

 

Таъкидлаш ўринлики, турли сиёсий партиялар вакиллари ҳисобланган депутатлар назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш давомида партия электорати билан яқиндан ишладилар. Шу боис улар ўзлари аъзо бўлган сиёсий партияларнинг сайловолди платформаларида белгиланган устувор вазифалар ва сайловчиларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Қонуннинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиб чиқдилар. Бу ўз ўрнида ахборот соҳасидаги ушбу муҳим Қонуннинг ижро самарадорлигини таъминлаш бўйича унга ижтимоий-сиёсий жиҳатдан баҳо бериш, замонавий талаблар доирасида янада такомиллаштириш бўйича асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга имкон яратди.

 

 

Биринчидан, Ўзбекистон  жаҳоннинг илғор ахборот технологиялари ривожланган давлатлар қаторига кириш йўлида ривожланиб бораётганлиги сезилаяпти. Бундан ташқари, Қонуннинг амалга тадбиқ этилиши мамлакатда идоралараро комплекс ахборот тизими сари интеграциялашиб бораётган миллий ахборот тизими ва ресурслари, айниқса, Интернет глобал тармоғини ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади. Ўйлаймизки, аҳоли пунктларида замонавий ахборот технологиялари тизимини жорий этиш доирасида кам таъминланган аҳоли қатламлари учун ягона давлат интерактив хизматлари порталидан бепул фойдаланиш ва бошқа зарур тизимлар орқали қонунлар ва норматив ҳужжатлар билан танишиш имконини яратиш масалалари кўриб чиқилиши лозим.

 

 

Ўрнатилган тартибга мувофиқ, ўрганиш якунлари бўйича аҳоли кенг қатламларининг манфаати учун хизмат қилувчи миллий ахборот маконини ривожлантириш мақсадида мазкур соҳадаги қонунчиликни, айниқса, Қонунни янада такомиллаштиришга оид бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги, шунингдек,  телекоммуникация соҳаси экспертлари ва мутахассислари, ихтисослаштирилган ўқув даргоҳларининг  ўқитувчи ва талабалари,  ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

 Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси

 Ш. ШАРАФУТДИНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди

 

Муҳрлар ва юридик хулосаларни бекор қилиш, хусусий тадбиркорлар ва ҳомийлик

 

 

 


Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 840