Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Йўллардаги видеокамералар қандай қонунийлаштирилади

30.07.2015

ЙҲҚ бузилишини олдини олиш ҳамда Юртбошимизнинг 28.01.2014 йилдаги Қарорини ижро этиш учун “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлашни компьютерлаштирилган бошқарув тизимларини барпо этиш” лойиҳаси амалга ошириляпти. Унинг вазифаларидан бири – йўл ҳаракати устидан видеокузатувни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларни видеоқайд қилишдир.

 

Шу билан бирга автоматлаштирилган тизимнинг иши ҳали норматив ҳужжатлар билан мустаҳкамланмаган. Амалдаги қонунчиликда ЙҲҚни бузган ва ушбу тизим орқали қайд қилинган шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек ундан фойдаланган ҳолда олинган маълумотларни маъмурий (оғир ҳолатларда жиноий) иш бўйича далил сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида меъёрлар йўқ. Айнан шунинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖтК) ўзгартиришлар киритиш зарур.

 

Тезликни ошириш йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши, оғир тан жароҳати олишининг асосий омили бўлиб ҳисобланади. Ўтган йили 10 мингдан ортиқ ЙТҲ содир этилган бўлиб, уларнинг 3 600 (35,3 фоизи) белгиланган тезлик режимини бузиш оқибатида содир этилган.

 

 

 

–Амалга киритилаётган автоматлаштирилган тизим ҳар бир ЙҲҚ бузилиши фактини содир этилган жойи, вақти ва транспорт воситаси рақамини кўрсатган ҳолда қайд қилади, – муҳокама қилинаётган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги* қонун лойиҳасини шарҳлайди Полянте СВЕШНИКОВ, Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси. – Лекин тизимнинг техник имкониятлари ҳуқуқбузарликни содир қилган ҳайдовчининг шахсини аниқлаш имконини бермайди. Битта транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бир неча шахсда бўлганда улар томондан ҳуқуқбузарликка алоқадорликни тан олмаслик ҳолатлари вужудга келиши мумкин, бу эса айби учун жазо муқаррарлиги тамойилини таъминланишини жиддий равишда қийинлаштиради.

 

2015 йил 1 май ҳолатига ИИВ томонидан жисмоний шахсларнинг 2,1 млн.  транспорт воситалари ҳисобга олинган. Бир шахсга берилган ишончномалар сони 354 443 (16,8 фоиз)ни, икки ва ундан ортиқ шахсларга берилган ишончномалар сони эса 432 903 (20,6 фоиз)ни, ижара шартномалари 195 855 (9,3 фоиз)ни ташкил қилади.

 

Шунинг учун МЖтКни ЙҲҚ бузилишини  ҳар бир видеоқайдида транспорт воситаси мулкдорининг жавобгарлигини белгиловчи 171-модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.  Агар ўша пайт автомобилни бошқарган шахс аниқланса ёки транспорт олиб қочиб кетилган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

 

Ҳуқуқбузарликлар видеоқайд қилинганда қуйидагилар таклиф қилинади:

 

- жарима солиш тўғрисидаги қарорни автомат равишда ДЙҲХХ ходимининг ЭРИ билан тасдиқланадиган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштиришни амалга ошириш. Қарор баённома тузилмаган ҳолда транспорт мулкдорига почта орқали 3 кун мобайнида жўнатилади. Бунда автоматлаштирилган тизимдан фойдаланилган ҳолда олинган маълумотлар маъмурий иш бўйича далил деб тан олинади;

 

-ЙҲҚни бузганлик учун жарима ҳуқуқбузар томонидан қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмай ихтиёрий равишда тўланадиган тартиб ўрнатиш. Ушбу муддат тугагандан кейин жаримани тўлашдан бош тортган тақдирда, жарима тўлиқ тўлангунича ДЙҲХХ органлари   транспорт воситасини вақтинча ушлаб туришни амалга оширади;

 

-ҳар хил ашёларни ўрнатганлик ёки давлат рақамларига идрок қилишга халақит  берувчи қопламалар туширганлик учун фуқароларга ЭКИҲнинг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишида жавобгарликни киритиш.

 

МЖтКнинг 36, 271-моддаларига асосан маъмурий жазо (жарима, ҳуқуқдан маҳрум қилиш, маъмурий қамоққа олиш) ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб икки ой мобайнида қўлланади.  Ушбу муддат ўтиб кетган бўлса, ишни кўриб чиқиш тўхтатилади.

 

Ривожланган мамлакатлар қонунчилигида ҳуқуқни қўллаш таҳлили шуни кўрсатадики, жавобгарлик ва жазонинг муқаррарлиги тамойилига риоя қилинишини таъминлаш учун маъмурий жазо қўллаш муддатлари бир йилдан уч йилгачани ташкил қилади.

 

Шунинг учун МЖтКнинг 36-моддасига ЙҲҚни бузганлик учун маъмурий жазо содир этилган кундан бошлаб бир йил мобайнида қўлланиши бўйича ўзгартиришлар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

 

ЙҲҚ  бузилишини автомат тарзда қайд қилиш бўйича махсус воситаларни жорий қилиш, шунингдек улар ишининг  хусусиятининг ўзи судлар, ДЙҲХХ ходимлари ва Ҳарбий автомобиль инспекциясининг ваколатларини аниқлаштириш заруратини туғдиради. Шу муносабат билан МЖтКнинг  28, 1283, 245, 248, 256 ва 294-моддаларига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

 

Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши фойдаланишга киритилаётган автоматлаштирилган тизим ишининг қонунийлигини, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлиги тамойилига риоя қилинишини таъминлайди, ҳайдовчилар масъулиятини оширади. Энг асосийси – бу автомобиль йўлларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ЙТҲ сонини қисқартиришда жиддий кўмак бўлади.

 

 

Маъруф Усманов суҳбатлашди.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 629