Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

2020 йилгача «ягона дарча» марказлари 68 та давлат хизматини жорий этади

02.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 239-сон қарори билан 2018 — 2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали тасдиқланди

 

Шу тариқа кейинги йилданоқ “ягона дарча” маркази орқали товарни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)га рухсатнома, товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома, телекоммуникация соҳасидаги қатор лицензияларни олиш мумкин бўлади. Шунингдек, 2018 йилдан марказлар орқали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорларни бериш бошланади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бундан мустасно) ва ҳ.к.   

 

Бироз кейинроқ, 2019 йилда божхона соҳасидаги яна қатор ҳужжатларни жорий этиш режалаштирилаётир: “давлат фойдасига воз кечиш” учун товарни божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома, божхона омбори таъсис этишга лицензия, божсиз савдо дўконини таъсис этишга лицензия ҳамда “эркин омборхона” божхона режимида омборхона таъсис этишга лицензия.

 

Бундан ташқари, марказда суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун, аудиторлик, баҳолаш, риэлторлик ёки биржа фаолиятини амалга ошириш (валюта биржаси фаолияти бундан мустасно) учун лицензия ва қатор бошқа ҳужжатларни олиш мумкин бўлади.

 

2020 йилдан бошлаб, даъвогарлар “ягона дарча” марказига туристик фаолият ҳамда автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия олиш юзасидан мурожаат қилишлари мумкин бўлади. 1.07.2020 йилдан марказлар юридик шахслар — резидентлар томонидан чет элда ҳисобварақлар очишга рухсатнома беришни бошлайди.

 

Жадвалда кўрсатилган муддатлар келганда ваколатли органлар давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни бевосита тадбиркорлик субъектларидан қабул қилишни тўхтатади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах