Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

ИИО ходими қандай имтиёзли ипотека олади?

05.07.2017


Вазирлар маҳкамасининг 29.06.2017 йилдаги 444-сон “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ички ишлар органлари ходимлари томонидан имтиёзли ипотека кредитларини олишнинг 2 варианти кўзда тутилган:

 

  • барча ходимлар учун – барча тоифадаги турар жойларга 25% миқдоридаги дастлабки бадал билан камида 10 йил муддатга, қайта молиялаштириш ставкаси миқдорининг 2%дан ортиқ бўлмаган миқдорда (банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари берилганда) ёки шартномавий ставкада (кредит линиялари маблағларидан берилганда) берилади;

 

  • алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар учун –  Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида барпо этиладиган квартираларга, ИИВ томонидан бошланғич бадалнинг 25%ини  ходимга фоизсиз қарз  сифатида ўтказиш билан қайта молиялаштириш ставкаси миқдорининг 2%дан ортиқ бўлмаган миқдорда  (банкларнинг ўз маблағлари ва  жалб қилинган маблағлари ҳисобидан берилганда)  ёки шартномавий ставка  бўйича (кредит линиялари маблағлари ҳисобидан берилганда), шунингдек давлат томонидан кредит бўйича ½ни тўлаш билан  камида 10 йилга берилади.

 

Бунинг учун ходимларга махсус қўшимча равишда ҳар йили камида 500 та квартира қуриш Дастурларга киритилди (2021 йилгача 2 520 та квартира барпо этилади).

 

Иккинчи вариант бўйича кредит олишга кўмаклашиш тўғрисидаги масала ИИВ марказий аппаратининг турар жой-маиший комиссияси ҳамда ИИО турар жой-маиший комиссиялари томонидан қабул қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Самир Латипов.