Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Олмалиқда ТДТУ филиали очилади

31.07.2017

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3153-сон қарори билан Ислом Каримов номидаги ТДТУнинг Олмалиқ филиалини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, унинг вазифалари белгиланди ва тузилмаси тасдиқланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

 

Филиалнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари:

  • Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;

  • фундаментал ва амалий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро ютуқларни ўрганиш асосида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги маҳаллий илмий ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш;

  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича янги илғор технологияларни ишлаб чиқиш, уларни республиканинг геологик ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда амалиётга татбиқ қилиш;
    тоғ-кон ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш, уларни энг замонавий халқаро фан ва технологиялар ютуқлари асосида қайта тайёрлаш;

  • энг илғор хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан кенг ҳамкорликни амалга ошириш.

 

Филиал кундузги, махсус сиртқи ва кечки таълим шаклида кадрлар тайёрлашни амалга оширади. Бунда 2017/2018 ўқув йилида Филиалнинг махсус сиртқи ва кечки бўлимига мақсадли қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига, камида 3 йиллик амалий иш стажига эга бўлган ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ, “Навоий КМК” ДК, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ ва Ўзбекистон Давлат геология қўмитасининг йўлланмаси берилган кадрлар ҳисобидан суҳбат асосида амалга оширилади.

 

Суҳбат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДТУ ва  “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан тасдиқланадиган Махсус комиссия томонидан ташкил этилади. Махсус сиртқи ва кечки бўлимларга ўқишга қабул қилинганда ўқишни якунлагандан сўнг кўрсатилган жойда мажбурий равишда 5 йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб бериш шарти билан тегишли ташкилот, Филиал ва талаба ўртасида 3 томонлама шартнома тузилади.

 

Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ факультети тугатилмоқда. Факультетнинг 2016/2017 ўқув йили бакалавриати 1-3 курс талабаларининг ўқиши турдош ва мос йўналишлар бўйича Навоий давлат кончилик институтига ёки янги ташкил қилинаётган Филиалга кўчирилади. 

 

Ҳужжат билан Россиянинг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланди. Аниқ таклифлар Ҳукуматга 3 ой мобайнида тақдим этилиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.