Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тошкент вилоятидаги туризм инвесторларига кредит линияси очилади

21.08.2017

 

Президент 10.08.2017 йилдаги ПҚ–3198-сон «Тошкент вилоятида замонавий туристик ва соғломлаштириш комплексларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари  сайтида хабар берилади.


Бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг туристик соҳа тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган замонавий меҳмонхоналар, дам олиш зоналари, соғломлаштириш комплекслари ва туристик инфратузилманинг бошқа объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида тузилган импорт шартномаларини белгиланган тартибда ҳаммолиялаштириш учун 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси очилади.

 

Кредитларни тақдим этиш шартлари қуйидагича:

  • кредит муддати 10 йилгача, жумладан имтиёзли давр – 3 йилгача, 6 ойлик ЛИБОР1 ставкаси бўйича плюс йиллик 2% ва қайта молиялаштираётган банкнинг йиллик 0,5% миқдоридаги маржаси;
  • Жамғарма томонидан ажратилган мақсадли кредит линиялари ҳисобига  ҳаммолиялаштириш улуши лойиҳанинг 50%игача ва битта инвестиция лойиҳаси учун 10 млн АҚШ долларидан кўп бўлмаган суммани ташкил этади;
  • кредит ажратиш фақат ваколатли банкларнинг Тошкент вилоятининг туристик соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича қабул қилган қарори асосида амалга оширилади.

 

Бунда ваколатли тижорат банклари кредит линиялари доирасида хорижий валютада жалб этилган кредит бўйича ўзларининг мажбуриятларини хорижий валютада,  туристик соҳа тадбиркорлик субъектлари эса – миллий валютада қоплашади.

 

Бу муҳим! Лойиҳаларни Тошкент вилояти туристик соҳасини ривожлантириш дастурига киритилиши ва устувор инвестиция лойиҳаларини (лойиҳаларнинг қисқа рўйхатини) белгилаш билан махсус Ишчи гуруҳ шуғулланади. Унинг самарали ва натижали фаолиятини таъминлаш юзасидан жавобгарлик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов зиммасига юклатилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов. 

 

 


1 Маълумот учун: Либор (LIBOR – London Interbank Offer Rate) – ўзининг жорий ликвидлигини таъминлаш мақсадида Лондон банклари бир-бирига кредит берадиган ставка. LIBOR – Буюк Британияда банклараро бозор индикаторларидан биридир. LIBOR ставкаси 1984 йилдан буён белгиланади. Ҳозирги кунда ставкалар ҳақидаги маълумотлар Лондон вақти бўйича 11:00 ҳолатига жамланади. Ушбу индикаторни белгилаш учун етакчи банкларнинг 16 та таклифидан фойдаланилади. Тўртта энг яхшиси ва тўртта энг ёмони чиқариб ташланади. Қолган саккизтаси бўйича ўртача арифметик сон чиқарилади. Бу куннинг белгиланган ставкаси саналади. Ставкалар нафақат бир сутка, яъни кейинги кун 12:00 гача белгиланади, балки муайян даврлар учун ҳам танланади: бир, икки ҳафта, бир, икки ой ва кейин бир йилгача. 

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах