Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Лойиҳа бошқарувининг ягона тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини котибият таъминлайди

06.09.2017

 

Президентнинг 22.08.2017 йилдаги Ф–5030-сон фармойиши билан  Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Президентнинг 24.07.2017 йилдаги ПФ-5120-сон фармони билан тузилган бўлиб, бу ҳақда аввал ёзган эдик.

 

Котибият Президент хузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади (Агентлик). Ўз фаолиятида агентликнинг таркибий тузилмалари, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишга ҳақли, бироқ фақат Мувофиқлаштирувчи кенгашга ҳисобот беради.

 

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишини ташкилий-техник ва ахборот жиҳатидан таъминлаш Котибиятнинг асосий вазифаси саналади.

 

Котибият мудири Агентлик директори томонидан Президент билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади. Мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Агентликнинг бошқарма бошлиғига тенглаштирилади.

 

Шунингдек, Котибиятда етакчи инспектор ва инспекторлар ишлайди, улар мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Агентлик ходимларига тенглаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.      

 

Олег Заманов,

экспертимиз.