Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2821-1, 2017 йил 11 сентябрь) билан Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Белгиланишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар бошқа бюджет маблағлари билан бирга тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда муассасанинг моддий-техника базасини яхшилашга (авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга) йўналтирилади. Бунда муассасанинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
Илгари маблағлар тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилиши назарда тутилган эди.
2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.