Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Илмий-тадқиқот муассасалари модернизацияланади

03.11.2017

Президентнинг 1.11.2017 йилдаги «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзА сайтига иловаларсиз жойлаштирилган 

 

Ҳужжат билан 20172021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Фанлар академияси, қатор вазирликлар ва идораларга уни ижро этиш бўйича топшириқлар берилган. Дастурнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси зиммасига юклатилган.

 

Шу билан бирга қарорда дастурни молиялаштириш манбалари, қурилиш объектлари, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачилар белгиланган. Бош лойиҳачи ва пудратчи танлов савдолари якунлари бўйича аниқланади.

 

Бюджет ташкилотларининг ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари энди давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига ҳам тааллуқлидир (илмий ходимлардан ташқари).


Келгуси йилнинг бошидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида қуйидаги харажатларни молиялаштирилади:

  • вазирлик ва идораларнинг гуманитар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга давлат илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини сақлаш;
  • уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш.


Базавий молиялаштириш субъектлари рўйхати Фан ва технологиялар агентлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифларига биноан Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов, 

экспертимиз.