Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мамлакатимиздаги маданий тадбирлар – ягона тақвимда

31.05.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 385-сон қарори билан Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Тақвимда республикамиз ҳудудида ўтказиладиган ички ва халқаро миқёсдаги тадбирлар рўйхати ва уларни ўтказиш муддатлари кўрсатилади. Унинг асосий вазифаси сайёҳларни жалб этиш ва халқаро туризм бозорида «Ўзбекистон» брендини кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат бўлади.

 

Тақвимга қуйидаги тадбирлар киритилиши мумкин:

  • халқаро конференциялар, семинарлар;
  • халқаро ва миллий кўргазмалар ҳамда ярмаркалар;
  • миллий чолғулардан иборат концертлар;
  • спорт мусобақалари ва тадбирлари;
  • миллий ҳунармандчилик йўналишидаги тадбирлар;
  • оммавий театр-томоша ва миллий ўйинлар намойишлари;
  • туризм ва маданий мерос объектларидаги тадбирлар ва б.

 

Тақвимни шакллантириш учун тегишли идоралар, шу жумладан ҳудудий ҳокимликлар ҳар йили 1 ноябргача Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлигига белгиланган шакллар бўйича режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар. Уларда тадбирларнинг турлари, ўтказиш жойи, муддатлари, ташкилотчилари, қиймати тўғрисида ахборот берилиши керак.

 

Ушбу маълумотлар 15 ноябргача умумлаштирилиб, фотолавҳа ва видеороликлар билан бирга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этилади. Шакллантирилган тақвим бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиб, хорижий меҳмонларни жалб этиш ва иштирокини таъминлаш учун Интернетда, шу жумладан ижтимоий тармоқларда тегишли медиаконтент билан бирга жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах