Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

5 йил ичида камида 1000 амалдор хорижий стажировкага юборилади

17.10.2019

Читать на русском языке

 

Қуйи ва ўрта бўғиндаги истиқболли давлат хизматчиларини Жанубий Корея, БАА, Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган давлатларга босқичма-босқич юбориш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади (3.10.2019 йилдаги ПҚ-4472-сон).

                    

Стажировка муддати – 3 ойдан 6 ойгача. Ушбу даврда уларнинг иш ҳақи стажировкани ўтаётган мамлакатдаги Ўзбекистон элчиси меҳнат ҳақининг 60%ини ташкил этади. Стажировкага юбориладиган хизматчи стажировкани тамомлаганидан кейин давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаб бериши лозим. Барча харажатлар яқинда ташкил этилган Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Давлат бошқаруви академияси қошида Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш маркази очилади. Марказ илғор жаҳон стандартлари бўйича жиҳозланади. Бу ерда давлат хизматчилари қайта тайёрланади ва малакасини оширади, шунингдек янги компетенцияларга ўргатилади.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.