Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

ДипИФРни қандай топшириш мумкин: Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг тавсиялари

09.02.2023

Читать на русском языке

Кўп ўқувчиларимизга ДипИФР-Рус  имтиҳонига тайёрланиш бўйича курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНАни таништириш шарт эмас.

 

Биз Ирина Александровнадан курс қандай ўтказилаётгани, ўқиш бошлангунга қадар қандай билимларга эга бўлиш кераклиги, қайси ўқув шакли – онлайн ёки юзма-юз шакли яхши эканлиги ҳақида гапириб беришини илтимос қилдик. Ва диплом учун курашадиганлар учун ўзининг касбга доир маслаҳатларини беришини сўрадик.

 

АССА дипломи бу бизнинг касбимиздаги “сифат белгиси”

 

– Янги талабларга мувофиқ Ўзбекистоннинг мингдан зиёд компаниялари ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлашлари керак. Ва яқин йилларда уларнинг сони ошади, бу МҲХС бўйича мутахассисларга юқори талабни ва уларнинг каттагина бозор қийматини келтириб чиқаради.

 

ДипИФР – МҲХСни ўрганиш бўйича энг яхши курс. Диплом унинг эгаси:

  • ҳисоб ва ҳисобот тайёрлашнинг асосий концепцияларини ўзлаштирганлигини;
  • МҲХСга мувофиқ консолидациялашган (ва алоҳида) молиявий ҳисоботни тайёрлаши мумкинлигини;
  • ҳисоботни шакллантиришнинг ноаниқ масалаларини ҳал қилишга профессионал тарзда ёндаша олишини тасдиқлайди.

 

Бундай дипломни сотиб олиш мумкин эмаслиги ва имтиҳонни топшириш осон эмаслигини ҳамма билади.  

 

ДипИФР имтиҳонига тайёрланиш курсида ўқиш учун нималар зарур

 

– Энг аввало, хоҳиш ва мотивация бўлиши зарур. Ушбу курсда ўқиш  мураккаб, материалларнинг ҳажми жуда катта. Умуман ҳисобот қандай шакллантирилишини тушуниш ва қандайдир базага эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Агар бу “МҲХСга кириш” курси бўлса яхши бўлади. Шуни таъкидлашни истардимки, агар мутахассис БҲМСга эга бўлса, бу ҳам яхши асос бўлади.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.