Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Телекоммуникациялар соҳасида давлат божи миқдорлари ўзгарди

16.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 14.06.2023 йилдаги “Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-846-сон Қонун имзоланди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

Ўзгартиришлар 06.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сон Қонунга Иловага киритилмоқда.

 

Чунончи, 33-банд “Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи”  “э1”-кичик банд билан тўлдирилди – уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш. Ушбу фаолият турини лицензиялаш учун давлат божи БҲМнинг 25 000 бараварини ташкил этади.

 

Қуйидаги фаолият турлари учун бож икки бараварга камайтирилди:

  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш;
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;
  • телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

 

Бунда мазкур фаолият турлари учун навбатдаги ҳар йилги давлат божини ҳар чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар келгуси чорак учун тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади.

 

Лола Абдуазимова.