Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2436-7, 4 сентябрь 2017 йил).
Тузатишлар юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импортига дахл қилди. ТИФ ТН коди 8705 10 009 0 бўйича юк кўтариш қобилияти 50 тн гача (илгари – 25 тн гача) бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Шундай қилиб, кўрсатилган автокранларни импорт бўйича олиб киришда 70 + 3 АҚШ доллари/куб см[1] ставка бўйича импорт божхона божи, шунингдек 20% ҚҚС тўланади.
Тузатишлар Қонун ҳужжатлари тўпламининг 11.09.2017 йилдаги 36 (796)-сонида эълон қилинди ва 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
[1]Кўрсатилган ставка бугунги кунда ТИФ ТН коди 8705 10 009 0 бўйича юк кўтариш қобилияти 32 тн гача бўлган автокранларни импорт қилишда қўланилмоқда. Тегишли ўзгартиришлар Импорт божхона божлари ставкаларига ҳам киритилиши лозим.