Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

АЖнинг хорижий менежерлари даромадлари солиқлардан озод қилинди

06.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 179 ва 308-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.

 

 

2016 йил 1 январдан бошлаб акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва суғурта бадалларидан озод қилинади. Чет эллик бошқарувчиларни жалб қиладиган АЖнинг ўзлари  эса уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод қилинди.

 

Мазкур қўшимчалар АЖ фаолияти самарадорлигини ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, шунингдек Президентнинг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонини (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон) ижро этиш мақсадида киритилди.

 

Замонавий халқаро стандартларга мувофиқ корпоратив бошқарув тажрибасига эга юқори малакали чет эллик менежерларни жалб қилиш билан АЖнинг ишлаб чиқариш, инвестициявий, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши кўзда тутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, АЖга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш  учун қулай шароитлар шаклланишига кўмак беради.

 

Эслатиб ўтамиз, 2015–2018 йиллар мобайнида барча АЖлари йиллик молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ нашр этишга ўтади.

 

 

Ирина АХМЕТОВА,
экспертимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 405