Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

АКТларни жорий этиш бўйича янги вазифалар белгиланди

25.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 22.08.2022 йилдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, хусусан 2022 йил якунига қадар:

  • аҳоли яшаш масканларини кенг полосали мобиль алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98%га, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобиль интернет қамрови 60%га етказилади;
  • 40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали оптик толали алоқа қамрови 80%га етказилади;
  • электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баравар оширилади.

 

2023 йил якунига қадар:

  • йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ахборот технологиялари йўналишида таълим олиши йўлга қўйилади;
  • давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 та ахборот тизими ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва порталларини «Ягона дарча» тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2023 йиллар учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»;
  • 2022-2023 йиллар учун давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати;
  • 2022-2023 йиллар учун иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати;
  • 2022-2023 йиллар учун айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органларини идоравий рақамли трансформация қилиш жараёнларини комплекс жадаллаштириш бўйича «йўл хариталари»;
  • 2022-2023 йиллар учун ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.