Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Алкоголь сотаётганлар паспорт сўраш керак

29.09.2016

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ–2597-сон қарори билан Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари муқаддам қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқлаштирилди.

 

Қоидаларга киритилган ўзгаришларга кўра қуйидаги ҳолатларда алкоголь маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш тақиқланади: 

 

  • савдо автоматлари орқали;
  • болалар ўйинчоқлари, конфет ёки болаларга тегишли бошқа товарларга ўхшаш бўлган алкоголь маҳсулотлар;
  • йигирма ёшга тўлмаган шахсларга маҳсулотлар сотилиши тақиқланиши ҳамда алкоголь маҳсулотларининг инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши ҳақидаги ёзувлар бўлмаган сотиш жойларида;
  • алкоголь жойлаштирилган идиш устида матн ва (ёки) расм тарзидаги алкоголь маҳсулоти қабул қилишнинг инсон саломатлигига салбий таъсири тўғрисидаги тиббий огоҳлантириш бўлмаган тақдирда.

 

 

Бундан ташқари энди Қоидаларга кўра алкоголь маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилувчи шахс 20 ёшдан ёшроқ кўринган ҳаридорлардан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишини талаб қилиш мажбурияти юкланади. Ҳужжати ёнида бўлмаганларга эса алкоголь маҳсулоти сотиш маън этилади.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 124