Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Аудиторларни сертификатлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда

26.04.2016

Давлат порталида молия вазирининг Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Уни муҳокама қилишда барча манфаатдор шахслар иштирок этишлари мумкин.

 

Лойиҳа аудиторларнинг касбий таълими ва малакасига қўйиладиган талабларни ўзгартиришни кўзда тутади. Хусусан, ўзгартиришлар кучга кириши билан “Молиявий ҳисоб” предметини муваффақиятли топширганлик тўғрисидаги ҳужжат қуйидаги дастурлар бўйича халқаро сертификатлаш доирасида олиниши мумкин:

 

  • “Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)”;

 

  • “Дипломли сертификатланган бухгалтер  (АССА)”;

 

  • “Сертификатланган жамоат бухгалтери (СРА)”;

 

  • “Сертификатланган малакали бухгалтер” ёки бошқалар.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтга қадар “Молиявий ҳисоб” предмети бўйича имтиҳон топширганлик тўғрисидаги ҳужжат “Сертификатланган амалиётчи бухгалтер (САР)”, “Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)” ёки бошқа дастурлар бўйича малакали бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида олиниши мумкин.

 

Шундай қилиб, халқаро сертификатлаш дастурлари ёпиқ рўйхатларининг мавжуд эмаслиги ва рўйхатдан “Сертификатланган амалиётчи бухгалтер (САР)” дастурининг чиқарилиши аудиторлик сертификатини олиш учун имтиҳон топширишга “Молиявий ҳисоб-1” имтиҳонини топширганлик тўғрисидаги ҳужжат етарлилигига нисбатан ноаниқликка олиб келади.

  

Низомдаги “Молиявий ҳисоб” предметининг номи “Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари” сўзлари билан тўлдирилади.

 

Низомга киритилиши режалаштирилган ўзгартиришларда  “Молиявий ҳисоб” предметини муваффақиятли топширганлик тўғрисидаги ҳужжат малакали бухгалтерларни халқаро ва миллий сертификатлаш доирасида олиниши мумкинлиги айтиб ўтилади. Бунда Низомга киритилаётган ўзгартиришлар бундай сертификатлашни ким ташкил қилиш ва ўтказишга ваколатли эканлигини аниқлаштирмайди.

 

Янги норма кейинчалик Ўзбекистонда бухгалтерлар ва аудиторларни сертификатлашнинг миллий дастурини ишлаб чиқиш учун қонуний платформа яратади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Лилия ХИСМАТОВА, экспертимиз.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 668