Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автотранспортда мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун юк ташишга лицензия бўлиши керак

18.04.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 1.04.2016 йилдаги 100-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритилди.

 

2016 йил 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишни юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш фақат темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилиши мумкин бўлган. Кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 288-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган юридик шахсларга 2016 йил 1 январга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилган эди. Сўнгра муддат 1.07.2016 йилга қадар узайтирилди (20.01.2016 йилдаги 13-сон ВМҚ).

 

Энди экспортчилар юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлишининг ўзи етарлидир.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 668