Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо какому курсу учитывать импортные товары Как учесть образцы c маркировкой, отбираемые для лаборатории на таможне Как учитывать лизинг у лизингополучателяЧто надо знать бухгалтерам о реорганизации предприятия

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкасининг қўлланилиши узайтирилди

25.03.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 23.03.2023 йилдаги Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-41-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Қуйидагилар улар жумласига киради:

  • йогурт; пахта, қуюлтирилган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
  • пишлоқ ва твороглар;
  • янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарциния; 
  • янги олма, нок ва беҳи;
  • буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
  • какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

 

Маълумот учун: илгари Президент Фармонига асосан мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар этиб белгиланганди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.